3- мавзу: Мумли асос болишларини тайёрлаш қоидалари уларга бўлган талаблар


Download 56.56 Kb.
bet1/2
Sana14.11.2023
Hajmi56.56 Kb.
#1773642
  1   2
Bog'liq
3-мавзу


3- Мавзу: Мумли асос болишларини тайёрлаш қоидалари,.уларга бўлган талаблар.
Марказий окклюзияни аниқлаш асослари ва сунъий тишларни териш асослари
Турли хил қисман тишсизликда марказий окклюзияни аниқлаш асослари.
Юз ёйи.
Фиксация деганда ҳаракатсиз,тинч турган жағга ўрнатиш. Стабилизация деганда эса вазифани бажариш (гапириш,чайнаш)вақтида протезнинг мустахкам бўлиши тушунилади.

Жағларнинг марказий нисбатини аниқлаш


Жағларнинг марказий муносабатини аниқлаш — қисман олиб қўйиладиган протезлар билан протезлашда жағларнинг ишчи моделлари олинганидан кейинги клиник босқичдир. У тиш қаторларининг горизонтал, сагиттал ва трансверзал йўналишдаги ўзаро муносабатларини аниқлашдан иборат.
Альвеоляраро баландлик ва юзнинг пастки қисми баландлиги марказий окклюзияга бевосита тааллуқли. Альвеоляраро баландлик деганда, жағларнинг марказий нисбатида пастки ва юқори жағларнинг альвеоляр қисмлари орасидаги масофа тушунилади.
Мавжуд бўлган антагонистларда альвеоляраро баландлик табиий тишлар билан фиксацияланади, улар тушиб кетганда эса фиксацияланмай қолади ва уни аниклаш керак бўлади.
Марказий окклюзия ва альвеоляраро баландликни аниклашнинг қийинлиги нуқтаи назаридан тиш қаторининг тўртта гуруҳи фарқланади. Биринчи гуруҳга шундай тиш қаторлари кирадики, уларда антагонистлар сақланиб қолган бўлиб (фиксацияланган альвеоляраро баландлик), улар шундай жойлашганки, унда окклюзион болишчали шаблонларни қўлламасдан туриб ҳам моделларни марказий окклюзия ҳолатида жипслаш мумкин. Бу усулдан кўпи билан иккита ён тишлар ёки тўртта олд тишлар тушиб кетганда ҳосил бўладиган нуқсонларда фойдаланиш мумкин.
Иккинчи гуруҳга шундай тиш кқаторлари кирадики, уларда антагонистлар мавжуд бўлади (фиксацияланган альвеоляраро баландлик), аммо улар шундай жойлашганки, унда окклюзион болишчали шаблонларни қўлламасдан туриб, моделларни марказий окклюзия ҳолатида жипслаш мумкин эмас.
Учинчи гуруҳ, тишлар мавжуд бўлган, аммо бирорта ҳам антагонист тишлар жуфтлиги бўлмаган (фиксацияланмаган альвеоляраро баландлик) жағлар ташкил қилади.
Тўртинчи гуруҳни тишлари тушиб кетган жағлар ташкил этади. Шундай қилиб, ушбу клиник босқични амалга оширишдаги қийинчиликлар ҳар бир кейинги гуруҳда ортиб боради. Антагонистлар сақланиб қолган биринчи икки гуруҳда фақат марказий окклюзияни аниқлаш керак бўлса учинчи ва тўртинчи гурухларда бундан ташқари альвеоляраро баландликни ҳам аниқлаш керак.
Охирги учта гуруҳга кирувчи тиш қаторларида жағларнинг марказий муносабатларини аниқлаш учун тишлов (окклюзион) болишли мумли асосларни тайёрлаш керак. Болишчалар деформацияланмаслиги ва барқарор бўлиши учун уларни мумнинг қаттиқ турларидан ёки термопластик массалардан тайёрлаш керак. Тиш қаторларининг ён бўлимларидаги окклюзион болишчаларнинг кенглиги 1см дан кўп бўлмаслиги, олд тишлар соҳасида эса ундан ҳам кичик бўлиши керак. Тиш ёйининг турли қисмларида ҳам уларнинг баландлиги турлича бўлади. Ён бўлимларда болишчалар чайнов тишларидан 1—2 мм га узун қилинади, олдинда эса уларнинг окклюзион протетик текислиги кесувчи юзалар сатҳида жойлашиши керак.
Қарама-қарши тишлар антагонистлар мавжуд булган ҳолларда марказий окклюзия қуйидагича аниқланади: окклюзион болишчали шаблонлар спирт билан артилиб, оғизга киритилади ва беморга эхтиёткорлик билан тишларни жипслаштириш таклиф қилинади. Агар антагонистик тишлар бирлашмаган бўлса, болишчалар кесилади агар улар бирлашиб болишчалар бирлашмаса, болишчаларга мум қатлами ётқизилади. Бундай амаллар тишлар ва болишчалар бирлашгунига қадар давом эттирилади. Марказий окклюзия ҳолати тишларнинг жипслашиши билан текширилади. Шундан сўнг мослаштирилган болишчанинг окклюзион юзасига мум тасмачаси қўйилиб, ёпиштирилади ва иссиқ шпатель билан юмшатилади. Сўнг мум совиб қолмасдан туриб, шаблонлар оғизга киритилади ва бемордан тишларни жипслаштириш сўралади. Мумнинг юмшатилган юзасида тиш излари қолади — улар марказий муносабатда моделларни ясашда мўлжал бўлиб хизмат қилади. Болишчанинг олд қисмига мўлжал учун эҳтимолий чизиқлар қилинади.
Агар пастки ва юқори жағларнинг окклюзион юзалари жипслашса, бошқача йўл тутилади. Бу ҳолда юқоридаги тишлов (прикус)болишчанинг окклюзион юзасига учбурчаксимон шаклда кўндаланг эгатчалар қилинади. Пастки болишчадан эгатчалар қаршисида юпқа қатлам олиниб, унга қиздирилган мум тасмача ёпиштирилади. Сўнг бемордан жағларни жипслаштириш сўралади, пастки болишчанинг иситилган муми юқоридаги болишчанинг эгатчаларига учбурчаксимон шаклдаги қабариқлар кўринишида киради. Болишчалар оғиз бўшлиғидан олинади, совитилади, моделларга ўрнатилади, моделлар эса — артикуляторларга гипсланади. Ёйсимон протезлар билан протезлашда моделлар параллелометрда ўрганилади, протез асосининг схемаси чизилади ва техникавий мумли модель яратилади, сўнг эса протез каркаси қуйилади. Шундан сўнг кейинги клиник босқичга, яъни — ёйсимон протез каркасини текширишга ўтилади. Пластинкали протез билан протезлашда эса — протезнинг мумли асосини текширишишлари бажарилади.

Download 56.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling