3 – Мавзу. ОИТС ва унинг тарқалиши. ОИТС ташхиси (диагностикаси) ва профилактикаси юзасидан мунозара олиб бориш.
3.1. Амалий машғулотни ўқитиш технологияси
Вақти – 2 соат
|
Талабалар сони 25 – 30 нафар
|
Ўқув машғулоти шакли
|
Билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича амалий машғулот
|
Ўқув машғулоти режаси
|
1.ОИТС тўғрисида тушунча.
2.ОИТС нинг тарқалиши.
3.ОИТС профилактикаси.
4.ОИТС диагностикаси.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Мазкур амалий машғулот жараёнида ОИТС, унинг тарқалиши, профилактикаси ва диагностикаси ҳақидаги маълумотлар тақдимот, гуруҳда ишлаш методлари ёрдамида ёритиш, бу билан талабаларнинг ОИТСга оид билимларни чўқурлаштириш.
|
Педагог вазифалари:
-мавзу бўйича билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш;
-дарслик билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш;
-ОИТС ва ОИВ ҳақидаги ахборотларни тахлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Талаба.
-гуруҳлар ўзи тайёрлаб келган тақдимотни номайиш этади;
Унда:
-ОИСТ ҳақида билимларини намаён қилади;
-ОИТСни тарқалиши ҳақидаги маълумотларни баён этади;
-ОИТС дагностикаси бўйича ахборот беради;
-ОИВ вируси тузилиши ҳақидаги маълумотларни намаён этади;
-ОИВ вурусининг лимфоцитларга кириши мультимедиасини намойиш этади;
-ОИВни тарқалишини олдини олиш бўйича маълумот беради.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Тақдимот методи, ҳамкорликда ишлаш, ақлий хужум, мунозара, БББ усули.
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни, ўқув қўлланма, мультимедиа жиҳозлари
|
Ўқитиш шакли
|
Билимни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, индивидуал ва гуруҳ бўйича ўқитиш
|
Ўқитиш шароити
|
Компьютер технологиялари, проектор билан таъминланган, гуруҳда дарс ўтишга мослаштирлган аудитория
|
3.2.Амалий машғулотнинг технологик картаси (3– машғулот)
Босқичлар, вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич
Кириш
(10 мин.)
|
1.1.Мавзуни мақсади, режаси, кутилаётган натижалар эълон қилинади, уларнинг аҳамияти ва долзарблиги асосланади. Дарсни тақдимот технологиясини қўллаган ҳолда ўтишини маълум қилади.
1.2.”Блиц-сўров” усулидан фойдаланилган ҳолда аудиториянинг тайёргарлик даражаси аниқланали (1-илова)
|
1.1.Тақдимотни намойиш этади
|
2-босқич
Асосий
(60 мин.)
|
2.1.Гуруҳлар тақдимоти намойишини кузатади (2-илова)
2.2.Биринчи гуруҳ тақдимотини бошқа гуруҳ изоҳлашини ташкил этади (3-илова).
2.3.Учала гуруҳ тақдимотини солиштиради ва баҳолайди
2.5.Талабалар тақдимотини шархлайди, хулосаларга эътибор қаратади, аниқлик киритади.
2.6.Талабаларга “Муаммоли вазият” усули бўйича ифодаланган жадвални намойиш қилади ва устунларни тўлдиришни айтади (4 -илова). Тушунчаларга изоҳларни тўғрилайди ва саволларга жавоб беради. Гуруҳлар фаолиятини баҳолайди.
|
2.1.Бошқа гуруҳ тақдимотини кузатади.
2.2.Бошқа гуруҳ тақдимотини изоҳлайди.
2.3.Саволлар билан мурожаат этади.
2.4.Жадвал устунларини тўлдиради ва муҳокамада иштирок этади.
|
3-босқич
Якуний
(10 мин.)
|
3.1.Машғулотни якунлайди, талабаларни баҳолайди, дарсда яхши иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
3.2.Талабаларга жорий назорат баҳоларини умумлаштириб қўйилади.
|
3.1.Эшитадилар.
3.2.Дафтарларини топширадилар.
|
1-илова
“Блиц-сўров” усули
Do'stlaringiz bilan baham: |