3 – Мавзу Янги ва энг янги давр фалсафаси


Иррационализм, «ҳаѐт фалсафаси»


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/53
Sana07.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1339441
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
ep8qlHRm88DyJTWi6NSU1RnbEAjlz6AHg0wM4WWD

Иррационализм, «ҳаѐт фалсафаси»
Иррационализм (XIX асрнинг 
2-ярми) фалсафадаги йўналиш, 
борлиқ ва тарих, 
диалектиканинг объектив
қонунларини инкор қилади, 
дунѐ ва тарихни бетартиб, 
“тасодифлар” занжири 
сифатида қабул қилади. 
Иррационализмнинг асосчиси 
Артур Шопенгауэрдир (1788-
1860). Умуман олганда 
Шопенгауэр фадсафаси 
умидсизлик, инсоннинг дунѐга 
ва ўз ҳаѐтига таъсир кўрсата 
олиш имкониятига 
ишончсизлик руҳи билан 
йўғрилган. 
Иррационализм мавҳум 
тушунчалар – борлиқ, идея, 
материя ва ҳоказо эмас, инсоннинг 
оламда мавжудлиги, яъни инсон 
учун ягона реаллик бўлган ҳаѐтни 
қўювчи “ҳаѐт фалсафаси” асос 
вазифасини ўтаган. “Ҳаѐт 
фалсафаси”нинг асосчиларидан 
бири Фридрих Нецшедир (1844-
1900). Жумладан, инсоннинг ўз 
тақдирига тўла таъсир кўрсатиши 
мумкинлиги, инсон ҳатти 
ҳаракатларини ҳаракатга 
келтирувчи кучлар («ҳаѐт истаги”, 
«хукмронлик истаги») - ўз 
“Мен”ининг экспансияси (туғѐни),
Худонинг сароблиги, “Худо ўлди” 
ғоясини илгари сурган.
Шопенгауэр ва Ницше қарашлари фалсафадаги замонавий
йўналишлар – прагматизм ва экзистенциализмнинг вужудга келишига асос бўлди


85
Артур Шопенгауэр (1788-1860).
Ўз ижодида Гегель диалектикаси
ва тарихийлилига қарши чиқади,
кантчилик ва платонизмга
қайтишга чақиради. Шопенгауэр
фалсафаси (унинг етарли тўрт
асос қонуни, волюнтаризм, 
пессимизм ва бошқа таълимотлари)
замондошлари томонидан 
тўғри тушунилмади, қабул қилинмади.
Шу боис у ўз даврида машҳурликка
эришмади. Аммо унинг фалсафий 
мероси ноклассик фалсафа
ривожига катта хисса қўшди.


86
Шопенгауэр ўзининг “Дунѐ – ирода ва тасаввур сифатида” китобида мантиқнинг 
етарли асос қонунини ишлаб чиқади. Ушбу қонунга мувофиқ ҳақиқий фалсафа
Ффқат онг далили бўлган тасаввурдан келиб чиқади. Ўз навбатида тасаввурлар
объект ва субъект тасаввурларига бўлинади.
Ирода – мутлоқ ибтидо, барча борлиқнинг ўзаги, барча тирикликни аниқлай олувчи ва таъсир 
кўрсата олувчи идеал куч. Ирода, шунингдек, дунѐ яралиши асосида ѐтувчи энг юқори
космик тамойил ҳамдир. Ирода онг асосида ѐтади ва нарсаларнинг умумий моҳиятидир.
Иродани нарсаларнинг умумий моҳияти сифатида тушунтиришда Шопенгауэр Кант 
назариясига суянади, унга мувофиқ онгда фақат оламдаги нарсалар образлари 
ифодаланади, уларнинг ички моҳиятлари эса ечилмай қолган эди.

Олам инсон онгида тасаввурлар дунѐсидир;

Олам, ундаги нарсалар, ҳодисалар моҳияти “нарса ўзида” эмас, балки иродадир;

Ҳодисалар дунѐси ва моҳиятлар дунѐси ўз навбатида тасаввурлар ва ирода дунѐсидир;

Инсон иродаси унинг ҳаракатларини аниқлагани каби, дунѐ бўйлаб ҳаракат қиладиган 
умумий ирода, нарсалар ва ҳодисалар иродаси олам, предметлар ҳаракати, ҳодисалар
келиб чиқишини келтириб чиқаради;

Ирода нафақат тирик организмлар, балки нотирик организмларга ҳам “онгсиз”, “ухлаѐтган”
ирода шаклида хосдир;

Олам ўз моҳияти билан ироданинг амалга ошишидир.
Умуман файласуфнинг инсон тақдири, эркинлик ва зарурат, бахт масалаларига қарашлари 
пессимистик характерга эга. Шопенгауэр инсон ва унинг онги асосига иродани қўйган бўлсада,
у инсоннинг нафақат табиат устидан, балки ўз тақдири устидан ҳам ҳукмронлик қила 
олишига ишонмайди. 


87

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling