88
Экзистенциализм фалсафаси асосчиси Сьюрен
Кьеркегор (1813-1855)
Экзистенциализмнинг пайдо бўлиш сабаблари
Кьеркегор шундай саволни қўйди:
нима учун фалсафа яшаш,
борлиқ, материя, Худо, руҳ, онгнинг имкониятлари ва
чекланганлиги каби кўп саволларни ўрганадию, лекин
инсонга
унинг ички олами, кайфияти каби ҳаѐтига таалуқли бўлган
масалаларга деярли эътибор бермайди?
Кьеркегор инсонга эътибор қаратиб, унинг кичик муаммолари, фақат унга маълум бўлган
ҳақиқатни топиш ҳақидаги, инсонга ўз ички танлаши, ўз «Мен»ини топишда ѐрдам бериши
билан боғлиқ масалаларни ўрганади.
89
Экзистенциализм фалсафанинг бир йўналиши сифатида ХХ асрнинг ўрталарида дунѐга
келди, ХХ асрнинг 20-70-йилларига келиб Ғарбий Европада, айниқса, оммавийлик касб
этади. Экзистенциализмнинг ХХ асрда ривожланиши ва долзарблигининг сабаби нима?
Биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари ва улардан аввалги ѐки кейинги йилларда, улар
ўртасидаги йиллардаги иқтисодий, сиѐсий ва маънавий инқирозлар.
Фан ва техниканинг тез суръатда ўсиши ва муваффақиятларнинг одамзодга қарши бўлиши
(ҳарбий техниканинг ривожланиш, автомат, пулемѐт, миналар, бомбалар, ҳарбий фаолият
давомида заҳарловчи моддаларнинг ишлатилиши ва ҳ.к).
Одамзоднинг қирилиб кетиш ҳавфи (ядро қуролларининг кашф этилиши, экологик
ҳатарнинг яқинлашуви)
Шавқатсизликнинг кучайиши, одамнинг одамга нисбатан раҳмсизлиги (0,7 млн. кишининг
иккита жаҳон урушидаги, концлагерларда, меҳнат лагерларидаги ҳалокати, умуман одам
шахсини эркинлашуви.)
Фашистик ва бошқа тоталитар тузумларнинг тарқалиши.
Одамнинг табиат ва техноген жамият олдидаги кучсизлиги
Do'stlaringiz bilan baham: