Фома Аквинский (1225-1274) - Асарлари:
- «Теология йиғиндиси»,
- «Фалсафа йиғиндиси»,
- «Мажусийларга қарши йиғиндир»
- “Подшолар бошқаруви ҳақида” .
- Онтологияси:
- борлиқ ҳам эҳтимол тутилган,
- ҳам амалда мавжуд;
- борлиқ - айрим нарсаларнинг
- мавжудлиги, яъни субстанциядир;
- материя - имконият,
- шакл – воқелик
- Материя шаклсиз мавжуд бўлмайди, шакл эса олий шаклга ёки «шаклларнинг шакли» - Худога боғлиқдир. Худо эса соф маънавий мавжудот. Шаклнинг материя билан бирикуви моддий дунё учунгина зарур. Боз устига материя (Аристотелдаги каби) пассивдир. Унга шакл фаол тус беради.
- Фома Аквинский «илоҳий борлиқ»,
- ҳамонки у ўз-ўзидан
- равшан нарса эмас экан,
- тафаккуримиз англашга қодир
- бўлган нарсалар орқали
- исботланиши лозим.
- У Худо борлигининг ҳозирги
- замон католик черкови ҳам
- фойдаланувчи ўз далил-
- исботини таклиф қилади.
- Фома Аквинскийнинг
- ижтимоий-фалсафий қарашлари
- Шахс - «оқилона табиатдаги
- энг олижаноб» ҳодиса,
- Шахс ақл-заковат, сезгилар ва
- ирода билан тавсифланади.
- Ақл-заковат иродадан
- устун туради.
- Худони билишни Худога бўлган
- муҳаббатдан кейинги ўринга қўяди,
- яъни сезгилар, агар улар оддий
- нарсаларга эмас, балки
- Худога қаратилган бўлса,
- ақлдан устун бўлиши мумкин.
- Инсонга аввало ижтимоий мавжудот сифатида, давлатга эса халқ фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилувчи ташкилот сифатида ёндашади. Ҳокимиятнинг моҳиятини ахлоқ, хусусан яхшилик ва адолат билан боғлайди ва ҳатто халқнинг адолатсиз подшоларга қарши бош кўтариш ҳуқуқи тўғрисида сўз юритади
- Фома Аквинскийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари
- Худо одамлар онги ва қалбига
- жойлаган «табиий қонун» ва
- черковнинг давлат ва
- фуқаролик жамиятидан
- устунлигини
- белгиловчи «илоҳий қонун»
- ҳақидаги муаммони ҳам
- муҳокамага киритади.
- Дунёвий ҳаёт бўлғуси маънавий
- ҳаётга тайёргарликдир.
- Подшонинг ҳокимияти олий –
- маънавий ҳокимиятга бўйсуниши
- лозим. Бу ҳокимиятни осмонда –
- Исо Масиҳ, Ерда – Рим Папаси
- бошқаради. Фома Аквинский
- сиёсий ҳокимият шаклларини
- муҳокама қилар экан,
- Аристотель каби монархияни
- афзал кўради.
- Фома Аквинский фалсафаси XIV асрдан бошлаб
- доминикан схоластларининг байроғига айланди,
- XVI асрдан эътиборан иезуитлар томонидан тарғиб қилина
- бошлади. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб унинг
- таълимоти ҳозирги замон фалсафий тафаккурининг
- қудратли оқимларидан бири саналган неотомизм
- негизига айланди
Do'stlaringiz bilan baham: |