- * Ўрта аср Шарқ
- фалсафаси.
- * Марказий Осиёдаги
- диний, илмий ва
- фалсафий қарашлар.
- * Сўфизм фалсафаси.
- *Илк ўрта асрлар
- Европада фалсафий
- тафаккур ривожи:
- аппологетика,
- патристика, схоластика,
- номинализм ва реализм.
- Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккури XVI асргача ҳар бири ўз йўлида ривожланган: араб Шарқида ва
- Испаниянинг араблар истило қилган қисмида фалсафага диннинг таъсири Европа ва Шарқий
- Осиёдагидан камроқ бўлган. Бу даврда араб фани ривожланишда Европа фанидан анча илдамлаб кетган
- Европа фалсафасида материализм ўрта асрларда Шарқдагидек
- кенг тарқалмаган ва маданиятга кучли таъсир кўрсатмаган.
- Илк ўрта асрларда фалсафий тафаккур ривожланишининг
- асосий шакллари апологетика ва патристика бўлган
- Апологетика ортидан «черков оталари»нинг фалсафий таълимоти – патристика (лот. pater – ота)
- пайдо бўлган. Патристиканинг энг ёрқин вакили Гиппон (Шимолий Африка)даги
- епископ Авлиё Августин (354-430)дир. У ўрта асрлар фалсафасига, шунингдек фалсафий
- ижоднинг кейинги даврлардаги кўпгина вакилларига кучли таъсир кўрсатган.
- Схоластика (юнон. schole – мактаб) – мактаб таълимида ҳукмронлик қилган
- ва илоҳиётга тўла боғлиқ бўлган ўрта асрлар христиан фалсафаси.
- XI асрда схоластик фалсафа доирасида номинализм ва
- реализм ўртасида кураш авж олган
- Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг
- ривожланиш хусусиятлари
- Номиналистлар «универсалиялар нарсалардан
- кейин вужудга келган номлардир»,
- деган фикрни илгари сурганлар. Айрим нарсалар, масалан,
- одамлар, уйларгина реалдир, «умуман инсон» ёки «умуман уй»
- эса фақат сўзлар ёки номлар бўлиб, уларнинг ёрдамида
- одамлар айрим предметларни умумлаштирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |