Уйғониш даврида Европада мантиқ илми ва метод масаласи Мавзунинг ўқув мақсади
Download 19.83 Kb.
|
2 мавзу Уйғониш даврида Европада мантиқ илми ва
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзунинг таянч тушунчалари
- Николай Кузанский
- Лоренцо Валла
Уйғониш даврида Европада мантиқ илми ва метод масаласи Мавзунинг ўқув мақсади Талабаларда Уйғониш даврида Ғарбий Европада фанларнинг вазифасини янгича тушуниш, билишга янгича қараш эхтиёжининг пайдо бўлиши, мантиқ илми вазифаларини янгича талқин қилинишига сабаб бўлганлиги ҳақида маълумот бериш. Бу даврда ижод қилган мантиқшунос олимларнинг таълимотлари ҳақида тушунча ва тасаввурлар ҳосил қилиш. Талабаларда мантиқ масалаларига оид турли таълимотларни қиёсий тахлил қилиш кўникмаларини шакллантириш. Мавзунинг таянч тушунчалари Конъенктура, риторика, диалектика, метод, композитив ва резолютив метод. XV-XVI асрларда Ғарбий Европада дастлабки ишлаб чиқариш корхоналари-мануфактуралар пайдо бўлди. Ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларнинг ўзгариши янги ижтимоий (синф) қатлам-ишчилар ва буржуазияни шакллантирди. Иқтисодий ўсиш жамиятнинг сиёсий ва маданий хаётида ҳам ўзгаришларга олиб келди. Европадаги феодал тарқоқлик ўрнига миллий давлатларга бирлашиш, миллий давлатни тузишга интилиш кучайди. Европа халқларида миллий маданиятни яратишга, рим-католик черковининг таьсиридан қутилишга бўлган ҳаракат натижасида буржуазия идеологияси, дунёқараши шаклланди. Бу давр Ғарбий Европада уйғониш-Ренессанс(немисларда-Реформация) деб ном олди. Бу даврда буюк географик кашфиётлар қилинди, ҳарбий қуроллар такомиллашди, китоб нашр этишнинг кашф қилиниши эса фан ва маорифнинг ривожланишига катта таьсир кўрсатди. Янги тарихий даврда фанларнинг вазифасини янгича тушуниш, билишга янгича қараш эхтиёжи пайдо бўлди. Схоластик ва мистик қарашлар таьсиридан қутилишга, янги илмий ғояларни илгари суришга интилган олимларнинг катта гурухи шаклланди. Николай Кузанский (1401-1461) уларнинг дастлабки вакилларидандир. Унинг ижодида мантиқ ва билиш масалалари туташиб кетади. Н.Кузанский билиш назариясининг асосий принципи “билмасликни билиш”дир. У ўз принципини шундай тушунтиради: доиранинг ичига кўпбурчак чизамиз. Кўпбурчакларнинг сони қанча кўп бўлса, у шунча нуқталари билан доирага тегиб туради. Доира-билмаган нарсаларимизни, кўпбурчак эса билимларимизни ифодалайди. Кўпбурчакнинг доира билан туташ нуқталари ортиб боргани каби билимлар ҳам ортиб боради ва бу жараён чексиз давом этади. Шу тариқа инсонни билиш жараёни мутлақ ҳақиқатни билишга қараб чексиз ҳаракат қилади. Н.Кузанскийнинг “коньектуралар” (гумон) ҳақидаги фикрлари унинг принципи билан боғлиқдир. Каньектуралар инсон билимининг тахминий характерини, яьни ҳақиқатнинг нисбийлигини ифодалайди. Мутлақ ҳақиқатни билиб бўлмайди, инсон билими унга яқинлашиб боради. У нозидлик қонунини ақлий фаолиятнинг асоси деб, эьтироф этади, лекин энг юқори ақл сохасида бу қонун аҳамиятга эга эмас деб билади. У мантиққа оид фикрларини математика билан боғлиқ ҳолда баён қилади. Унинг фикрича, математиканинг мукаммаллашуви унда “қарама-қаршиликларнинг мос келиши” принципининг қўлланишига боғлиқдир. XV-XVI асрларда мантиқ сохасида кўплаб адабиётлар мавжуд бўлиб, улардан бир қисми схоластик мантиққа, бошқа қисми унинг танқидига оид бўлган. Схоластик мантиқ танқид қилинган илк адабиётлардан бири Лоренцо Валла (1407-1457)нинг “Диалектик баҳслар” асаридир. Муаллиф мантиқ илмини ғайриилмий таьлимотларни танқид қилувчи ва фанни улардан қутқарувчи қурол деб билади. У риторика (нотиқлик)ни инсонларга таьсир кўрсатишга ўргатувчи фан деб, уни диалектика (яьни ўрта аср мантиғи)дан устун қўяди. Download 19.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling