Уйғониш даврида Европада мантиқ илми ва метод масаласи Мавзунинг ўқув мақсади
Download 19.83 Kb.
|
2 мавзу Уйғониш даврида Европада мантиқ илми ва
Филипп Меланхтон (1497-1560) нинг таьлимоти бунга катта таьсир кўрсатди. У протестент схоластикасини яратди, бунинг учун Аристотел фалсафаси ва мантиғидан фойдаланди. Меланхтон фалсафий фанлардан мактаб дарсликларини тайёрлади. Бу дарсликлар узоқ вақт давомида Германия мактабларида қўлланилди ва бир неча марта нашр қилинди. Меланхтоннинг мантиқдан ёзган дарслиги 1520 йил нашрдан чиқди. У мантиқ масалаларини 4 та китобда қуйидаги тартибда баён қилади:
1-китоб Порфирийнинг “Исоғувчи”си асосида бешта предикабилиялар тўғрисидаги таьлимот ва Аристотелнинг 10та категориялар (предикаментлар) тўғрисидаги таьлимоти. 2-китобда Ҳукм тўғрисидаги таьлимот Аристотелнинг “Талқин ҳақида” асари асосида берилади. 3-китобда Аристотел “Аналитикалари” бўйича исботлаш ҳақидаги таьлимот баён қилинади. 4-китобда Аристотелнинг “Топика”си берилади. Миланхтоннинг “Мантиқ” дарслигида асосан таьрифлаш, мантиқий бўлиш ва исботлашга эьтибор берилади. Миланхтон билишнинг манбалари ва воситаларига қуйидагиларни киритади: 1-ҳиссий тажриба; 2-ақл тамойиллари; 3-мантиқий хулосалар; 4-муқаддас китоблардаги илоҳий ҳақиқатлар. У мантиқни педогогик фанларга киритади. Унинг фикрича мантиқ янгиликларни очиш воситаси, илмий тадқиқот қуроли бўла олмайди. Мантиқ фан ёки диний таьлимотларни асослаш учун ҳам ҳизмат қилмайди. Унинг таькидлашича диний ақидалар ақлий далил, исботга мухтож эмас. Мантиқнинг вазифаси фанларга ўқувчиларни ўқитиш учун энг мос бўлган шаклни бериш мумкинлигини ўргатишдир. Мантиқ ўқув матнини изчил тизимли, бир – бири билан кетма-кет боғликликда, аниқ таьрифлар, тўғри мантиқий бўлишлар билан баён қилиш усулларини беради. Шундай қилиб ўқувчи учун мантиқни ўрганишнинг зарурлиги шундаки, у тушунчаларни тўғри таьрифлаш ва бўлишга, ҳукмлар билан амалларни бажаришга ва исботлашни қуришга ўргатади. Фақат шундай ёндашилганда мантиқ диалектиканинг асоси бўлади. Меланхтоннинг юқоридаги фикрлари мантиқга кўпроқ мавжуд билимларни тартибга солувчи ва ўзлаштириш учун қулайлик яратувчи фан деб ёндашганлигини кўрсатади. Download 19.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling