3- mavzuga doir savollar to’plami


Даволаш муассасаси буфети (овқат тарқатиш хонаси), ошхона бўлимида идиш-товоқларни ювиш тартиби


Download 44.15 Kb.
bet4/6
Sana19.06.2023
Hajmi44.15 Kb.
#1623525
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу

Даволаш муассасаси буфети (овқат тарқатиш хонаси), ошхона бўлимида идиш-товоқларни ювиш тартиби

Ошхона идиш-товоқларини қўлда ювиш тартиби:

  1. овқат қолдиқларини чўтка ёки ёғоч курак билан бакчаларга олиб ташлаш;

  2. чўтка ёрдамида ювиш воситалари билан сувда (50°С) ювиш (ювиш ишлари ўтказиладиган1-резервуарда);

  3. йўриқномага мувофиқ 2-ювиш резервуарида таркибида 0,5% хлор сақловчи дезинфекция воситаси эритмаси ёки бошқа дезинфектантлар билан (10-15 дақиқага) дезинфекция қилиш;

  4. 3-ювиш резервуарида 65°С дан паст бўлмаган тоза иссиқ сув қуйиш;

  5. панжара, токча ва қуритиш шкафларида қуритиш.


Шиша идиш-товоқларни ювиш тартиби:
Шиша идиш-товоқлар 2 резервуарли ювиш идишида ошхона идиш-товоғидан алоҳида ҳолда биринчи навбатда ювилади.

  1. стаканларни механик тозалаш;

  2. ювиш ва дезинфекцияловчи воситалар қўлланилган ҳолда ювиш;

  3. 2-ювиш резервуарида 65°С ҳароратдан паст бўлмаган оқар иссиқ сув қуйиш билан чайиш;

  4. стаканларни панжаралар, токчада қуритиш.



Инфекцион касалликлар касалхоналари ва уларга тенглаштирилган касалхоналарда (бўлимларда) стаканларни қайнатиш мумкин бўлган чашкаларга (фаянсли) алмаштириш мақсадга мувофиқдир.




111


Ошхона анжомларини (қошиқлар, вилкалар) ювиш тартиби:



  1. механик тозалаш;

  2. 1-ювиш резервуарида ювиш ва дезинфекциловчи воситалар ёрдамида ювиш;

  3. 2-резервуарда 65°С ҳароратдан паст бўлмаган оқар иссиқ сув қуйиб чайиш;

  4. анжомларни қуритиш.

Инфекцион, сил касалликлари касалхоналарида ошхона анжом ва идиш-товоқлари қайнатилади,сўнгра дезинфекцияловчи эритмага (хлораминнинг 0,5 фоизли эритмаси) ботирилади.



Download 44.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling