3. 1-Чизма. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган усуллар таснифи


Download 76.18 Kb.
bet20/22
Sana08.03.2023
Hajmi76.18 Kb.
#1251416
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Tahlil usullari

 У =  Ух1   Ух2   Ух3

Шуни таъкидлаш лозимки, интеграл усули анча мураккаб бўлиб, кўпроқ меҳнат ва ортиқча харажатлар талаб қилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, омиллар бўйича фарқ унчалик катта бўлмаган тақдирда, яъни 10 % гача бўлганда интеграл усули билан аниқланган омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усули билан аниқлангани каби деярли фарқ қилмайди. Бундай ҳолларда, ишни осонлаштириш мақсадида занжирли алмаштириш усулидан бемалол фойдаланиш мумкин. Агар омиллар кетма-кетлиги тўғри аниқланиб қўйилган бўлса барча ҳолларда ҳам занжирли алмаштириш усулидан бемалол фойдаланавериш мумкин.


Хўжалик фаолиятини таҳлил қилишдан асосий мақсад ҳар бир ишлаб чиқарувчи, хизмат қилувчи ёки бошқа фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд бўлган ички имкониятларни ахтариб топишдан иборатдир. Бу таҳлилда қўлланиладиган барча усуллар билан ҳам аниқланиши мумкин. Бироқ таҳлилчи қайси усулни қачон қўллашни яхши билиши лозим. Бу эса, ўз навбатида, таҳлилда қўлланиладиган усулларни мукаммал ўзлаштириб олишни тақозо қилади.
Келажакда таҳлилни такомиллаштириш фақат унда қўлланиладиган усулларни такомиллаштириб қолмасдан, балки фаолиятни тўғри ифодалайдиган кўрсаткичларни ҳам токомиллаштиришни талаб қилади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шаклланаётган бир пайтда иқтисодий кўрсаткичлар ҳам ўзгармоқда. Миллий ҳисоб тизими бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари жорий қилинмоқда. Амалиётда эса шуларга мос кўрсаткичлар вужудга келмоқда. Булар эса бухгалтерия ва статистик ҳисоботлардаги кўрсаткичлар тизимига ҳам тегишли ўзгаришлар киритишни тақозо қилади.


3.3.9. Кичик сонлардан фойдаланиш усули. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий - хўжалик фаолиятини тўғри ва ҳаққоний баҳолаш лозимлигини ҳаёт тақозо қилмоқда. Олдинги режали иқтисодиёт шароитида иқтисодий фаолият натижасини баҳолашнинг асосий мезони умумлашган кўрсаткичлар бўйича режанинг бажарилиши эди. Эндиликда фақат бундай кўрсаткичлар билан натижага тўғри баҳо бериб бўлмайди. Бу камчиликни бартараф қилиш учун таҳлилда қўлланиладиган кичик сонлар усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бу усулнинг моҳияти шундаки, агар фирма бирданига бирқанча фаолият билан шуғулланаётган бўлса, ёки бирқанча маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлса ҳаммасидан фойда олиши, манфаатдор бўлиши лозим. Акс ҳолда, ҳозирги шароитда бир қисм фаолият самарасиз бўлади, у фақат фирмага зарар келтиради. Масалан, фирма 5 та фаолият билан шуғулланади деб фараз қиламиз. Унинг натижаси қуйидагича (3.13-жадвал).
Фирма шуғулланадиган бешта фаолият бўйича 3280 минг сўм фойда олишга мувоффақ бўлган. Умуман олганда бу кўрсаткич ёмон натижа эмас. Аммо фирма шуғулланаётган бешта фаолиятнинг



Download 76.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling