3-амалий иш мавзу: Сув сарфи схемасини ҳисоблаш


Download 137.09 Kb.
bet1/3
Sana06.02.2023
Hajmi137.09 Kb.
#1169214
  1   2   3
Bog'liq
3-amaliy


3-АМАЛИЙ ИШ
Мавзу: Сув сарфи схемасини ҳисоблаш.
Майдалаш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш
Элаш дастгоҳларини танлаш ва параметрларини ҳисоблаш.

Сув сарфи схемасини лойиҳалашнинг мақсади операциялардаги суюқликнинг қаттиқ заррачаларга (С:Қ) нисбатини, операцияларга қўшиладиган ва бунинг аксича маҳсулотлардан ажралиб чиқадиган сувнинг миқдорини, схемалардаги маҳсулотлар учун С:Қ нисбатини, бойитиш фабрикасининг сувга бўлган умумий эҳтиёжини аниклаш ва сув бўйича баланс тузишдан иборат.


Схемани ҳисоблаш учун қуйидаги белгилашларни киритамиз.
Рн– суюқликнинг қаттиқ заррачаларга нисбати, сон қиймати (м3 сув/1 т қаттиқ заррачага тенг);
Wн– операция ёки маҳсулотдаги сувнинг миқдори, (м3/ вақт бирлигида);
Лн– операция ёки маҳсулотга қўшиладиган сувнинг миқдори (м3/ вақт бирлигида);
Сн– маҳсулотнинг намлиги, %;
– маҳсулотдаги қаттиқ заррачаларнинг зичлиги, т/м3;
Вн–бўтананинг ҳажми, м3/ вақт бирлигида;
Лн– алоҳида операцияларга қўшиладиган тоза сувнинг сарфи, м3/ т;


(9)
(10)
(11)


;
(12)


Сув сарфи схемаси қуйидаги тартибда ҳисобланади

  1. Дастлабки кўрсаткичларнинг сон қиймати белгиланади.

  2. Ёрдамчи жадвал тузилади ва сифат схемасидан маҳсулотларнинг оғирлиги ва дастлабки кўрсатгичлар ёзилади.

  3. Wнн Қн формула орқали дастлабки кўрсатгичлар бўйича Р нинг қиймати, маълум маҳсулотлар ва операциялар учун сувнинг миқдори ҳисобланади ва ёрдамчи жадвалга ёзилади.

  4. Баланс тенгламалари орқали алоҳида маҳсулотларга қўшиладиган сувнинг миқдори аниқланади ва бир вақтнинг ўзида схеманинг барча маҳсулотларидаги сувнинг миқдори аниқланади.

  5. (9) формула орқали Рн нинг қиймати аниқланади.

  6. (12) формула орқали хамма маҳсулотлар ва операциялар учун бўтананинг хажми ҳисобланади.

  7. Сув сарфи схемасини ҳисоблашнинг натижалари жадвал ва график тарзида берилади.

  8. Бойитиш фабрикаси бўйича сув баланси тузилади.




Download 137.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling