3-амалий машғулот мавзу: дарахтларнинг генератив органлари морфологияси. Гул, мева, уруғлар тузилиши ва ҳаётий функциялари


Download 1.13 Mb.
bet1/2
Sana18.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1708258
  1   2
Bog'liq
3-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУ ДАРАХТЛАРНИНГ ГЕНЕРАТИВ ОРГАНЛАРИ МОРФОЛОГИЯСИ. ГУЛ, МЕВА, УРУҒЛАР ТУЗИЛИШИ ВА ҲАЁТИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


3-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАВЗУ: ДАРАХТЛАРНИНГ ГЕНЕРАТИВ ОРГАНЛАРИ МОРФОЛОГИЯСИ. ГУЛ, МЕВА, УРУҒЛАР ТУЗИЛИШИ ВА ҲАЁТИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
Машғулотнинг мақсади: Талабаларга дарахтларнинг гене-ратив органлари морфологияси, гул, мева, уруғларнинг тузилиши ва уларнинг ҳаётий функциялари ҳақида маълумот бериш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни: Дарахтларнинг генера-тив органлари уларнинг вегетатив органларининг шакл ўзгариши натижасида ҳосил бўлган органлар ҳисобланиб, уларга гул, мева ва уруғ киради.

11- Расм. Гул тўпламларнинг тузилиши.
1-Чўткасимон, 2-зонтикча 3-бошоқ, 4-сирғасимон, 5-сўтасимон, 6-зонтиксимон, 7-шарсимон, 8-саватсимон, 9-оддий плейохазий, 10-оддий дихазий, 11-оддий монохазий, 12-мураккаб чўткасимон, 13- мураккаб зонтик, 14- мураккаб бошоқ, 15-мураккаб плеойхазий, 16-мураккаб дихазий, 17-мураккаб монохазий, 18–бошоқсимон-супургисимон, 19-саватчали шарсимон, 20-дихазийли плеохазий, 21- монохазийли дихазий, 22- саватчали плеохазий, 23- чўткасимон дихазий, 24- монохазийли зонтиксимон.
Гул ўсимликларнинг жинсий кўпайиш органи бўлиб, кўриниши ўзгарган новда деб таърифланади. Унинг ўзгарган барглари гул қисмларини ташкил этиб, гул ҳосил қилади. Гул жойлашган новда гулбанд деб аталади, баъзи ўсимликларда у ривожланмайди бундай гул бандсиз гул деб аталади. Гул косачабарг, тожибарг, чангчи ва уруғчидан таркиб топган.
Косачабарглар ва тожибарглар биргаликда гулқўрғон деб аталади. Гулқўрғон чангчи ва уруғчининг ички қисмларини ноқулай ташқи шароитлар таъсиридан сақлаб туради. Ўсимликнинг генератив органлари турлича тақсимланиши мумкин. Агар гулда чангчи ва уруғчи бирга бўлса, бундай гул икки жинсли, бир уйли гул деб аталади. Масалан, нок, олма, ўрик ва бошқа мевали дарахтларнинг гули ана шундай гул ҳисобланади.

12-Расм. Дарахт ўсимликларнинг гул тўпламлари
Агар чангчи ва уруғчи гулда ажралган ҳолда бир дарахтнинг шох-шаббасини турли жойларида учраса, бир уйли айрим жинслигул деб аталади (қайин, эман, қорақайин). Агар дарахтнинг битта тупида чангчили гул ва иккинча тупида уруғчили гул бўлса, бу икки уйли бир жинсли гул деб аталади (терак, тол). Гулда фақат чангчи бўлса, у чангчи ёки оталик гули деб аталади ва ♂ белгиси билан кўрсатилади.
Агар гулда фақат уруғчи гул бўлса, у уруғчи ёки оналик гули деб аталади ва белгиси билан ифодаланади. Дарахтлар асосан четдан, айримлари эса ўзидан чангланади. Ўсимлик гуллари асосан шамол (анемофил) ва ҳашаротлар (энтомофил) ёрдамида чангланади. Шамол орқали чангланишига мослашган дарахт турлари асосан баланд бўйли бўлиб ўсишга мослашган (эман,қарағай, қорақарағай, тилоғоч, шумтол ва бошқалар).
Кўпгина дарахтлар баргини ёзгунча, баъзилари барг ёзиши билан бир вақтда гуллайди. Бу ҳол гулдаги тумшуқчага чангни яхши тушишини таъминлайди.
Мева ёпиқ уруғли ўсимликларнинг асосий генератив органларидан ҳисобланади. У она хўжайра уруғлангандан кейин тугунчада ривожланади ва уруғ ҳосил қилади. Мева ривожланишида уруғчидан ташқари, гулўрин ва гулқўрғон иштирок этади. Одатда тугунча деворларида мева ҳосил бўлиб, у қуруқ ва қаттиқ (ёнғоқ, бодом, фундук), ёки серэт (олхўри, олча, гилос) бўлади.
Уруғ–уруғли ўсимликларнинг кўпайиш органи бўлиб, одатда тухум хўжайра уруғлангандан кейин уруғкуртакдан ривожлана-ди. У ёпиқ уруғлиларда мева ичида жойлашади. Уруғ – уруғ пўс-ти, муртак ва турли озиқ моддалар заҳирасидан иборат бўлади. Очиқ уруғлиларда уруғ қубба тангачаларида очиқ ҳолда жойлашади.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling