13-Расм. Уруғнинг униб чиқиш жараёни
А – ерустки униш (қарағай), Б – еростки униш (эман)
14-Расм. Ниҳолларнинг тузилиши
А–қарағай, Б–жўка, В–эман (1-уруғпаллалари, 2-новдаси, 3-илдизи, 4-илдиз бўғини, 5-гипокотил,
6-эпикотил)
Масалан, қарағай, қорақарағай, тилоғоч, оққарағай ва кедрда айнан ана шундай ҳолда жойлашган.Баъзи дарахтлар уруғларининг ташқи қавати қалин (гледичия, оқ акация), баъзилариники жуда қаттиқ (дўлана, хандон писта, бодомва ёнғоқ турлари) бўлади. Бу ҳолат ушбу уруғларни нормал унишига ҳалақит беради, яъни пўстлоғи қаттиқ ва қалин бундай уруғлар нам тупроқда ҳам яхши униб чиқмайди, бунинг учун уларни экишдан аввал 1-2 кун сувда ивитиб ушлаш лозим.
Уруғ пўстлоғини қалинлигини ижобий томони шундан иборатки, уларни ички таркиби қуриб қолмасдан кўп йиллар униш қобилиятини сақлаб қолади. Аксинча, юпқа пўстлоқли уруғлар тез қуриб қолади, шу сабабли унувчанлик қобилиятини ҳам тез йўқотади. Тол, терак, юлғун уруғлари 20-25 кун ичида қулай нам шароитларга тушиб униб чиқмаса, қуруқ шароитларда унувчанлигини дарҳол йўқотади.
Эпикотил – уруғпалла ва ундан ҳосил бўладиган уруғбарг билан биринчи ҳақиқий барг орасидаги поя бўлаги. Гипокотил – уруғпалла ости – поянинг илдиз бўғзи билан уруғбарг орасидаги пастки қисми.
Топшириқ:
Талабалар дарахтларнинг генератив органлари келтирил-ган расмни чизиб оладилар.
Дарахтларнинг генератив органлари морфологиясидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги жадвални тўлдиринг?
3.1-жадвал
Дарахтларнинг генератив органлари ҳақида маълумот
Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1. Гул қайси вегетатив органнинг шакл ўзгаришидан вужудга келган?
2. Ҳашоратлар ёрдамида чангланадиган ўсимликлар қайдай номланади?
3. Шамол ёрдамида чангланадиган ўсимликлар қандай номланади?
4. Уруғланиш жараёнининг узоқ ёки қисқа муддатда бўлиши нималарга боғлиқ?
5. Мева турларининг бир-биридан фарқини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |