Дополнительный правила бўлими танлангандан сўнг, экраннинг ўнг томонида ойна ҳосил бўлади. Бу ойнада сичқончани ўнг тугмасини босиш орқали Создать правило для пути... бўлимини танлаймиз.
Создание правило для пути ойнасидан биз Путь бўлимидан Обзор тугмасини босиб, керакли файлни танлаб OK тугмасини босамиз.
C:\Program Files\AIMP3\AIMP3.exe файлининг хавфсизлик даражаси (Уровень безопасности) Запрещено эканлигини кўришимиз мумкин. AIMP3.exe файлини хавфсизлик даражасини текшириб кўришимиз учун эса, компьютерни қайта юклашимиз (Перезагрузка) керак бўлади.
Компьютер қайта юклангандан кейин AIMP3.exe файлига мурожат қилганимизда, файлга хавфсизлик даражаси ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин.
Windows Профессионалда дастурлардан фойдаланишнинг чекланган сиёсати локал компьютерда дастурий таъминотни ишга тушириш имкониятини беради.
Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсати парамертларини таҳлил қилиш
Дастурлардан фойдаланишнинг
чекланганлик сиесати ёрдамида компьютер қурилмасини рухсат этилган дастурларни аниқлаш орқали уни бегона ноаниқ дастурлардан ҳимоя қилиш имконини беради. Бундай сиёсатда хеш учун, сертификат учун, йўналиш учун ва интернет муҳити учун қоидалар ёрдамида аниқланади.
Дастурий таъминот икки босқичда амалга оширилади: чекланмаган ва чекланган.
Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсатлари ишончсиз дастурлар ва номаълум дастурлар ишлатилишини текширади. Ташкилотларда текширилган ва жуда яхши маълум ва машҳур дастурлари ишлатилади. Администраторларда қўллаб-қувватлаш хизмати бу дастурларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган. Бошқа дастурларнинг фойдаланувчилари ишга туширилганида улар ўрнатилган дастурий таъминот билан комплектга келиши, берилган созламаларни ўзгартириши ёки енг ёмони вируслар бўлиши ёки “троянчилар” дастурини йўқотилган тизимдан олишлари мумкин.
Ишни бажариш тартиби: Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсатлари орқали бирор дастур ишлашига (масалан, матн муҳарририга, ўйин дастурларга ва х.к.) чеклов қўйиш бажарилсин.
Назорат саволлари.
1. Windows мухитида ишлаш учун cmd нима мақсадда ишлатилади.
2.Чекланганлик сиёсати қандай параметрларга эга.
3.Чекланганлик сиёсати нима мақсадларда ишлатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |