3-боб. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳУҚУҚлар


Download 69.91 Kb.
bet3/3
Sana18.11.2023
Hajmi69.91 Kb.
#1785873
1   2   3
Bog'liq
kadastr-----34

3.4. Турар жой бўлмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ва битимларни тасдиқловчи ҳужжатлар Турар жой бўлмаган (нотурар) бино ва иншоотларига бўлган ҳуқуқлар ва битимларни тасдиқловчи хужжатлар мулк эгаларига ер участкаларини ажратиш карорлари ва куйидаги хужжатлардан бири асосида вужудга келади: Давлат мулкидаги хусусийлаштирилмаган объектлар: а) ер участкасини ажратиб бериш тўғрисидаги қарор; б) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати; в) инвентаризация (кадастр) плани. Хусусийлаштирилган объектлар: а) ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор (бошланғич рўйхатдан ўтказишда); б) ер участкаси, бинолар, иншоотлар учун кадастр ҳужжати; в) инвентаризация (кадастр) плани.

Тузиладиган битим турига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири: г) ер участкаси ижара шартномаси; д) нотариал тасдиқланган ер участкасини қайта сотиб олиш тўғрисидаги ҳужжат; е) давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган давлат мулкига бўлган мулкий ҳуқуқ учун давлат ордери; ж) олди-сотди шартномаси; з) нотариал тасдиқланган ҳадя қилиш шартномаси; и) алмашиш шартномаси; к) нотариал тасдиқланган рента шартномаси; л) ишониб топширилган бошқариш шартномаси; м) нотариал орган томонидан берилган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома; н) шаҳар ёки туман ҳокимининг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қарори; о) юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги суд қарори.

3.5. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқни чекловчи ва тўхтатувчи ҳужжатлар Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:  бинолар ва иншоотлар хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги хабарномалар;  бинолар ва иншоотларнинг ўзга шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарномалар. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

 юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органларнинг юридик шахс корхоналар ва ташкилотлар ягона реестридан чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлари;  тегишли давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини уларда жойлашган бинолар ва иншоотлар билан бирга жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги қарорлари;  бино ва иншоотларни, турар жойларни олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, турар жойни рента тўлаш шарти билан ўзга шахсга ўтиши назарда тутилган, нотариус томонидан тасдиқланган шартномалари;  мулкдорнинг ёки бошқа ваколатли органларнинг бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқини ҳамда оператив бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги қарори;  мулкдорнинг бино ва иншоотни бузиб ташлаш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги қарори;  бино ва иншоотнинг табиий офатлар натижасида барҳам топганини тасдиқловчи ҳужжатлар;  суд қарори ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд ундирувчи ва қарздор ўртасида бино ва иншоотни бериш тўғрисида суд ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг чекланиши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.

Назорат саволлари: 1.Бино иншоотнинг мулкий хукукини тасдикловчи хужжатлар? 2. Бино иншоотга булган мулкий хукук турлари ? 3. Бино иншоотга булган мулкий битим турлари ? 4. Бино иншоотга булган чекловчи, тўхтатувчи, бу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши ва бошқага ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар? 5. Бино ва иншоотга мулкий ҳуқуқни ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси ёки нотариал тасдиқлаган ҳужжатлари бўлмаганда қўшимча асословчи ҳужжатлар? 6. Бино ва иншоотларнинг хибсга олинишини асословчи хужжатлар?


Download 69.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling