- Мослашувчанлик режалаштиришнинг бозор шароитларидаги муҳим тамойили ҳисобланади.
- У ишлаб чиқариш режаларига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш, истеъмолчилар ва харидорлар талабларини ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришнинг юзага келиши мумкин бўлган пасайиши ва инқирозларнинг олдини олишга ёрдам беради.
мутаносиблик ва мувозанатлилик тамойили - Режалаштиришнинг мутаносиблик ва мувозанатлилик тамойили мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини мутаносиб ва уйғун ривожлантириш қонуниятларидан келиб чиқади.
- Унга кўра корхона фаолиятининг барча тармоқ ва соҳалари фаолиятини ташкил қилиш ягона уйғунликда ва мутаносибликда амалга оширилади.
- Бунинг учун тармоқлараро меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар баланслари тузилади.
Режа интизомига тўла риоя қилиш ва уни оператив назорат қилиш - Режа интизомига тўла риоя қилиш ва уни оператив назорат қилиш режалаштиришнинг муҳим тамойилидир.
- Режаларни амалга ошириш жараёнида турли сабабларга кўра номутаносибликлар, режа кўрсаткичларидан четга чиқишлар ва белгиланган вазифаларни бажарилмай қолиш эҳтимоллари вужудга келиши мумкин.
- Шу туфайли режа кўрсаткичларининг бажарилишини доимо назорат қилиб бориш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, зарур ички резервларни қидириб топиш ва зарур бўлганда режа кўрсаткичларига тузатишлар киритиб бориш талаб этилади.
- Режанинг бажарилиши ҳамда режалаштиришнинг белгиланган ва бошқа тамойиллари қандай акс эттирилганлигини назорат қилиши муҳим аҳамият касб этади.
- Назорат керакли натижаларга эришиш, юзага келиши мумкин бўлган диспропортцияларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, заҳираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш йўлларини белгилашга имкон берди.
- Режалаштириш тамойиллари ва услубиётидан фойдаланиб ички хўжалик режалаштириш тизими кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.
- Корхоналари фаолиятини режалаштиришнинг қоидалари, йўллари ва усуллари йиғиндиси режалаштириш услубиётини ташкил этади.
- Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар ўз фаолиятини режалаштиришни мустақил равишда амалга оширади.
- Бироқ бу режалаштиришнинг текшириб кўрилган ва фойдали усулларидан воз кечишни англатмайди. Бугунги шароитларда ҳам корхоналар фаолиятини режалаштириш-техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, прогрессив норма ва нормативлар, иқтисодий таҳлил, муқобил вариантларни танлашга асосланади.
- Режалаштиришнинг энг кўп тарқалган усуллари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- диалектика, индуктив, дедуктив,таҳлил,синтез,баланс, вариант, норматив, меъёрий-ресурс, мақсадли дастурлаш,далилларни йиғиш,позитив, статистик, монографик, ҳисоб-аналитик,тажриба усули ҳамда иқтисодий-математик усуллардан кенг фойдаланилади.
- Режаларнинг асосланганлик даражасини оширувчи ва уларни тезда амалга оширилишига хизмат қилувчи, шунингдек, таваккалчилик ва вужудга келиши мумкин бўлган иқтисодий йўқотишларни камайтирувчи усул энг мақбул ва самарали усул ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |