3. Бозор иқтисодиёти шароитида башоратлаш ва режалаштириш


Комплекслилик Комплекслилик тамойили ишлаб чиқаришни, биринчидан, замон ва маконда


Download 71.54 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2023
Hajmi71.54 Kb.
#1226667
1   2   3
Bog'liq
мавзу 3 башорат режалаштириш

Комплекслилик

Комплекслилик тамойили ишлаб чиқаришни, биринчидан, замон ва маконда,

  • иккинчидан, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг горизонтал ва вертикалида,
  • учинчидан, ишлаб чиқаришнинг ресурс асосларини таъминлашда,
  • тўртинчидан, ишлаб чиқаришдаги “тор жойларни” ҳисобга олиш ва уларни йўқотиш чора-тадбиралрида,
  • бешинчидан, ходимларнинг ўз меҳнатлари натижасидан моддий ва маънавий қониқишида, олтинчидан, корхонанинг мўлжалланаётган даромад ёки фойда олишини амалга оширишни кўзда тутади.

Пропортционаллик

  • Пропортционаллик нафақат ишлаб чиқаришни режалаштиришда, балки ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳам муҳим аҳамият касб етади.
  • Зарур пропорцияларга амал қилиш ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучининг цехлар ва иш жойлари бўйича ҳамда ишлаб чиқариш босқичларида тўғри тақсимланишига ва улардан тўғри фойдаланишга кўмаклашади.
  • Пропорцияларга амал қилмаслик эса, аксинча, ишлаб чиқаришнинг баъзи участкаларда кучайиб, бошқаларида пасайишига, яъни диспропорцияларнинг вужудга келишига ҳамда корхоналарнинг норитмик тарзда фаолият юритишига сабаб бўлади.
  • Зарурий пропорционалликни таъминлашда ишлаб чиқаришни ташкил этишни техник-иқтисодий нормалаштириш катта рол ўйнайди.

узвийлик ва ўзаро боғлиқлик тамойили

  • Режалаштиришнинг узвийлик ва ўзаро боғлиқлик тамойили талабига стратегик, истиқболли, жорий ва оператив режалар ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда, бир-бирини тўлдирадиган негизда тузилиши ва корхонага берилган давлат буюртмалари орқали мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти режаси билан боғлиқлиги таъминланиши керак.

Оптималлик

  • Оптималлик ҳам режалаштириш тамойиллари қаторига киради.
  • Режалар барча ишлаб чиқариш ресурсларидан чиқитлар ва йўлдош маҳсулотлардан кенг фойдаланишни инобатга олган ҳолда иложи борича ратционал ва унумли фойдаланишни таъминлаши ҳамда юқори натижаларга эришиш учун энг самарали йўлларни танлаши керак.
  • Режалаштиришнинг оптималлигига иқтисодий-математик усуллар ва электрон ҳисоблаш машиналарини қўллаш, режаларнинг бир нечта вариантларини ишлаб чиқиш ёрдамида эришилади.
  • Кўп вариантлилик энг тежамкор режа варианти ёки корхона фаолияти дастурини танлашга имкон яратади.

Download 71.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling