3. Ижтимоий-иқтисодий соҳа индекслари ҳақида қисқача маълумот


Download 22.16 Kb.
bet1/5
Sana11.10.2023
Hajmi22.16 Kb.
#1697576
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Узбекистоннинг энг янги тарихи

Узбекистон республикаси Тошкент шахар Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети Иктисодиёт факультет талабаси Кенжаев Сарварнинг Узбекистоннинг энг янги тарихи фанидан ёзган мустакил иши

МАВЗУ: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришда Ҳаракатлар стратегиясининг тутган ўрни. Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши.

РЕЖА:

  • 1.Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти ва зарурати.
  • 2.Қонун устуворлигини таъминлаш – фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳим гарови.
  • 3.Ижтимоий-иқтисодий соҳа индекслари ҳақида қисқача маълумот.
  • 4.Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясининг ўрни.

1.Мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.Тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра, ҳар бир халқ ўз олдига улуғ ва истиқбол мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллайди. Бугун Ўзбекистон ҳам ўз тарихининг ана шундай масъулиятли чорраҳасида турибди, десак, муболаға бўлмайди. Бинобарин, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ифодаловчи миллий ғояга айланмоқда.

Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.


Download 22.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling