3. Йиллик ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва маҳсулот таннархи
Махсулот таннархи корхона харажатлари тушунчасидан фарқ қилади. Корхонанинг махсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа молиявий-хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган барча харажатлари махсулот таннархига киритилмайди.
Махсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга куйидагилар тегишли:
- бевосита моддий харажатлар;
- бевосита меҳнат харажатлари;
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама харажатлар. Бу харажатларнинг кўпчилигини натурада, яъни дона, кг, метр ва бошқа кўринишларда хисобга олиб бориш ва режалаштириш мумкин. Аммо махсулот ишлаб чиқаришга сарфланган барча харажатларни биргаликда хисобга олиш учун уларни ягона ўлчов бирлигига - қиймат-пул кўринишига келтириш талаб этилади.
Махсулот таннархининг бевосита ва билвосита харажатлари таркиби
Харажат моддалари
|
Махсулот таннархига олиб
борилиши жихатидан
|
|
бевосита
|
билвосита (устама)
|
Хомашё ва асосий материаллар (қайта кирим килинган чикитлардан ташкари)
|
+
|
|
Сотиб олинган бутловчи қисмлар ва ярим фабрикатлар
|
+
|
|
Ишлаб чиқариш характеридаги иш ва хизматлар
|
|
+
|
Технологик мақсадлар учун ишлатилган ёқилғи энергия
|
+
|
|
Ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга хақ тўлаш харажатлари
|
+
|
|
Ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага ажратмалар
|
+
|
|
Моддий қийматликлар камомади ва махсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар
|
+
|
|
Асосий воситалар амортизацияси
|
|
+
|
Ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар
|
|
+
|
Махсулот таннархи бир турдаги махсулотни бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини шу махсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |