3. Коррупцияга қарши кураш борасида қонунчиликни ривожлантириш масалалари


Download 466.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/20
Sana16.01.2023
Hajmi466.66 Kb.
#1095152
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
2018 йил 12 апрель куни Ўзбекистон 
Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни қабул 
қилинди. 
Қонунинг 
12-моддасига 
биноан жамоатчилик экспертизаси норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари 
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, 
жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда 
баҳолашдан иборатдир. 
Жамоатчилик экспертизасини нодавлат нотижорат ташкилотлари
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ўтказиши мумкин. 
Жамоатчилик экспертизасининг ташкилотчиси тегишли соҳада зарур 
билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жамоатчилик асосида жалб 
этиши ҳам мумкин. 
Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва 
жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат 
органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг 
мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва 
шаффофлигини, фуқаролик жамияти институтлари билан самарали 
ҳамкорликни 
таъминлаш 
мақсадида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2018 йил 4 июлда “Давлат органлари ҳузурида 
жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-3837-сон қарори қабул қилинди.
 
Маъмурий 
тартиб-таомилларни 
амалга 
ошириш 
соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солиш мақсадида. 
2018 йил 8 январда Ўзбекистон 
Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни 
қабул 
қилинди. Қонуннинг асосий вазифалари маъмурий органлар билан 
муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир. 
Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-
ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш 
тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа 


тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа 
маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади. 
Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар 
ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, 
референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-
тартибот соҳасида, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, 
дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган 
бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ 
этилмайди. 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга 
нисбатан татбиқ этилмайди. 
Манфаатдор шахсларга мажбуриятлар орқали қийинчилик туғдириш, фақат 
расмий қоидалар ва талабларга риоя этилиши мақсадидагина уларга ҳуқуқлар 
беришни рад этиш ёки уларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклаш 
маъмурий органларга тақиқланади.
Агар манфаатдор шахс виждонан ҳаракат қилган, ўз мажбуриятларини 
мазмунан бажарган бўлса ҳамда расмий қоидалар ва талабларнинг йўл 
қўйилган бузилишлари маъмурий ишни мазмунан тўғри ҳал қилишга тўсқинлик 
қилмаса, манфаатдор шахс томонидан расмий қоидалар ва талабларга риоя 
этилмаганлиги номувофиқ маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун асос бўлиб 
хизмат қила олмайди. 
Маъмурий органга маъмурий тартиб-таомилни амалга ошириш учун бошқа 
маъмурий органлардан ҳамда ўзга органлардан ҳужжатлар ва маълумотлар 
олиш талаб этилган ҳолларда, маъмурий иш юритиш «бир дарча» принципи 
бўйича амалга оширилиб, бунда маъмурий орган зарур ҳужжатлар ва 
маълумотларни мустақил равишда, манфаатдор шахсларнинг иштирокисиз, 
идоралараро ўзаро ҳамкорлик воситасида олади, бундан қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳоллар мустасно. 
Қонуннинг 

Download 466.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling