3. Коррупцияга қарши кураш борасида қонунчиликни ривожлантириш масалалари
Download 466.66 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республикаси Қонуни
- 2017 йил 2 февраль куни «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари
- 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон
3. Коррупцияга қарши кураш борасида қонунчиликни ривожлантириш масалалари «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (3.01.2017й.) қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора- тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида 2017 йил 2 февраль куни «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2752-сон Қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди. Дастурга асосан Коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган эди. 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинади. Кенгашнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланади: судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш асосида судьялар корпусини шакллантириш; судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора- тадбирлар кўриш; судьяларни касбий тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, судьяларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек уларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш; оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш; суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш; судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш. Ушб қонуннинг қабул қилиниши суд мустақиллигини таъминлаш ва судлар фаолиятида коррупцион холатларни олдини олишга қаратилган. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган Download 466.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling