3. Коррупцияга қарши кураш борасида қонунчиликни ривожлантириш масалалари


Download 466.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/20
Sana16.01.2023
Hajmi466.66 Kb.
#1095152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Қарорнинг 
11 
бандига 
асосан 
Республиканинг 
барча
ҳудудларида қуйидаги амалиёт босқичма-босқич жорий этилиши
белгиланган: 
прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари 
билан биргаликда тегишли ҳудудда жиноятчиликни ўрганиш, унинг сабаб ва 
шароитларини аниқлаш ҳамда аҳволининг ўзгаришини криминологик 
прогнозлаш мақсадида маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман 
(шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилиши ва тизимли 
юритилиши; 
ҳар бир давлат органи ва ташкилоти фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан 
келиб чиққан ҳолда, хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари 
ва шароитларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз 
стратегияларини ишлаб чиқиши. 
2018 йил 9 апрелда “Давлат харидлари тўғрисида” ги Қонуннинг қабул 
қилиниши бу борадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади.
Қонуннинг 
4-моддасига 
биноан давлат харидларининг асосий 
принциплари сифатида 
коррупцияга йўл қўймаслик белгиланган.
 
Қонуннинг 
69-моддаси 
давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва 
назорат механизмини 
белгилайди. 
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг давлат харидлари тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларига риоя этилишини, давлат харидларининг ушбу Қонунда 
белгиланган мақсадлари, принциплари ва чекловлари амалга оширилишини 
давлат 
харидларининг 
ўтказилиши 
ҳақидаги 
ахборотни 
тўплаш, 
умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш воситасида доимий асосда амалга 
ошириладиган кузатиш тизимидан иборат бўлади. 
Давлат харидлари соҳасидаги назорат мазкур соҳада қонун ҳужжатлари 
талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга 
қаратилган чора-тадбирлар тизимидан иборат бўлади. 
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистик ва бошқа ахборотни 
таққослаш ва таҳлил қилиш орқали амалга ошириладиган текширувлар давлат 
органларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя 
этиши устидан назорат қилишнинг асосий шаклидир. 
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат тегишли ваколатли 
давлат органлари томонидан амалга оширилади. 


Давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш чоғида қонун 
ҳужжатларида назарда тутилмаган текширувлар ўтказилишига ва ҳисобот 
бериш шаклларини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 
Давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик 
назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни 
тартибга солиш мақсадида 

Download 466.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling