3. Коррупцияга қарши кураш борасида қонунчиликни ривожлантириш масалалари


олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан


Download 466.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/20
Sana16.01.2023
Hajmi466.66 Kb.
#1095152
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан 
Тиббиёт ходимларининг ахлоқ кодексини қабул қилиш ва уларнинг касбий 
жавобгарлигини суғурта қилиш назарда тутилган. 
БМТнинг 2003 й. 31 октябрьдаги “Коррупцияга қарши конвенцияси”нинг 32 
моддасига
 биноан: Давлат, ўзининг ички қонунчилигига риоя қилиш шартида, 
жиноий иш кўриб чиқилишининг тегишли босқичларида жабрланувчиларнинг 
жиноят содир этган шахсларга нисбатан фикрлари ва хавфсирашларининг 
баён этилиши учун ҳимоя ҳуқуқларига зарар етказмайдиган тарзда имконият 
яратади. 
Конвенциянинг 33-моддасига
биноан маълумот берувчи шахсларни ҳимоя 
қилиш тизими жорий этилиши ҳам зарур: Ҳар бир иштирокчи Давлат ваколатли 
органларга мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-
ҳаракатлар хусусида исталган далиллар тўғрисида ҳалол ва оқилона 
асосларга таянган ҳолда хабар бераётган шахсларни ҳимоя қилишга 
қаратилган тегишли чораларни ўзининг ички ҳуқуқий тизимига киритиш 
имкониятларини кўриб чиқади. 


Ушбу талабларни бажари 
мақсадида 2019 йил 14 январь куни Ўзбекистон 
Республикаси “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа 
иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунини қабул қилинди.
 
Қонунда ҳимоя қилинувчи шахслар рўйхати назарда тутилмоқда, уларнинг 
ҳимоясини таъминловчи давлат органлари доиралари белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати 
органлари, прокуратура органлари, судлар ҳимояни таъминлаш тўғрисида 
қарор қабул қилувчи органлар ҳисобланади. Шу билан бирга, ички ишлар 
органлари, давлат хавфсизлик хизмати органлари, ҳарбий қисмлар ва Қуролли 
Кучлар ҳарбий тузилмаларининг юқори турувчи қўмондонлиги хавфсизлик 
чораларини таъминлаши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилувчи органлар ва 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа органлар эса 
ижтимоий ҳимоя чораларини таъминлаши белгилаб қўйилмоқда. 
Таъкидланишича, қонунда ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги 
маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-
мулкни қўриқлаш, махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник 
воситаларни бериш, вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш, бошқа яшаш 
жойига кўчириш, иш ёки ўқиш жойини ўзгартириш, ҳужжатларни алмаштириш, 
ҳимоя қилинувчи шахс ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни чеклаш каби 
хавфсизлик чоралари назарда тутилмоқда. 
Жамиятда коррупциявий жиноятларни олдини олиш иши аҳолининг 
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизими самарадорлиги билан 
боғлиқ шундан келиб 

Download 466.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling