Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган
шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда
бир марталик пул
мукофоти билан рағбатлантирилади:
👉
ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи
органлар (Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар
вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш департаменти)га берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош
этилса;
👉
коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс
тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида
қидирувдаги шахс ушланиши (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
ходимлари бундан мустасно).
Маълумки, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 37-моддасида
коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни
рағбатлантириш чораларини кўриш белгиланган.БМТнинг
ушбу Коррупцияга
қарши конвенцияси назарда тутилган рағбатлантириш чоралари юзасидан
хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда,
АҚШ, Буюк Британия, Канада,
Корея, Руминия, Сербия, Қозоғистон, Қирғизистон
ва бошқа давлатлар
қонунчилигида ҳам коррупцияга қарши курашишнинг
самарали механизми
сифатида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни
рағбатлантириш тартиби белгиланганлигини кўриш мумкин. Ушбу мамлакатлар
томонидан коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш борасидаги бу каби
чора-тадбирлар фуқароларни кенг жалб қилишга, уларнинг фаоллигини
ошириш билан бир қаторда, коррупцияга оид
жиноятлар сонининг кескин
камайишига ижобий таъсир қилган.
Биргина
Do'stlaringiz bilan baham: