Коррупцияга қарши курашиш борасида бир қатор истиқболни
белгиловчи хужжатлар ҳам қабул қилинишини таъкидлаш зарур, улар
ичида мавзуга қуйидаги хужжатларни мисол келтириш мумкин:
Кейинги йилларда Ўзбекистонда коррупция кўламини кескин камайтириш,
унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган
тизимли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон
Фармони, 2020 йил 29 июндаги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги № ПҚ-4761-сон
Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ташкил этилди.
Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида
давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари,
оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа
нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини
таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул
бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятини
қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари
асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор
шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси
Президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталари олдида ҳисобдордир.
Вазирлар Маҳкамасининг “
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар
берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган
шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
қарори (
829-сон, 31.12.2020 й.)
Do'stlaringiz bilan baham: |