ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг
шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга
ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, жамият ва
бизнес билан ўзаро ҳамкорлик қилишда ортиқча маъмурий сарф-харажатларга
барҳам бериш вазифалари белгиланган.
Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида
2017 йил 7 сентябрда
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни
қабул қилинди.
Қонуннинг
13-моддасида
ҳуқуқий ахборотни тарқатиш усуллари
белгиланган. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш усуллари қуйидагилардан иборат:
• норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини юбориш;
• норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш;
• норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий эълон қилиш;
• ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш;
• жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг сўровларига кўра ҳуқуқий
ахборот тақдим этиш.
Қонун билан ҳуқуқий ахборотни тарқатишни амалга оширувчи ва ундан
фойдаланишни таъминловчи органлар ҳамда ташкилотлар тизими
белгиланган.
• Вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралари
• Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
• Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
• Ахборот-кутубхона муассасалари
• Таълим муассасалари
• Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
• Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар.
Давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг
мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш
мақсадида
Do'stlaringiz bilan baham: |