3-кредит. 7-Мавзу. Компьютер тармоқларида замонавий ҳимоялаш усуллари воситалари ҳАҚида компьютер тармоқларида
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
7-mavzu
3-кредит. 7-Мавзу. КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ҲИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИ ВОСИТАЛАРИ ҲАҚИДА Компьютер тармоқларида ахборотни ҳимоялаш деб фойдаланувчиларни рухсатсиз тармоқ, элементлари ва заҳираларига эгалик қилишни ман этишдаги техник, дастурий ва криптографик усул ва воситалар, ҳамда ташкилий тадбирларга айтилади. Бевосита телекоммуникация каналларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усул ва воситаларини қуйидагича таснифлаш мумкин: Юқорида келтирилган усулларни қуйидагича таърифлаш қабўл қилинган. Тўсқинлик аппаратларга, маьлумот ташувчиларга ва бошқаларга киришга физикавий усуллар билан қаршилик кўрсатиш деб айтилади. Эгаликни бошқариш — тизим заҳиралари билан ишлашни тартибга солиш усулидир. Ушбу усул қуйидаги функциялардан иборат: тизимнинг ҳар бир объектини, элементини идентификациялаш, масалан, фойдаланувчиларни; идентификация бўйича объектни ёки субъектни хақиқий, асл эканлигини аниқлаш; қабўл қилинган регламент бўйича ишлаш шароитларини яратиш ва ишлашга рухсат бериш; ҳимояланган заҳираларга қилинган мурожаатларни қайд қилиш; Усуллар Тўсқин- лик Эгаликни бошқариш Ниқоб- лаш Тартиб- лаш Мажбур- лаш Ундамоқ рухсатсиз харакатларга жавоб бериш, масалан, сигнал бериш, ўчириб қўйиш сўровномани бажаришдан воз кечиш ва бошқалар. Ниқоблаш – маълумотларни ўқиб олишни қийинлаштириш мақсадида уларни криптография орқали кодлаш. Тартиблаш — маълумотлар билан ишлашда шундай шарт-шароитлар яратиладики, рухсатсиз тизимга кириб олиш эҳтимоли камайтирилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling