3– лаборатория иши операцион кучайтиргич параметрларини тадқИҚ этиш. Ишнинг
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
CAE2 3-laboratoriya ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- LM324 микросхемаси
3– ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ОПЕРАЦИОН КУЧАЙТИРГИЧ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ. Ишнинг мақсади: Операцион кучайтиргичлар билан танишиш. Инверслайдиган ва инверслвмайдиган операцион кучайтиргич ишлаш принципи ўрганиш ва LM324 (N) микросхемаси ѐрдамида параметрларини тадқиқ этиш. 1. Назарий маълумотлар Интеграл кўринишда бажарилган операцион кучайтиргич (ОК) – бу универсал аналог микросхемадир. У икки киришли дифференциал кучайтиргичда бажарилган кенг полосали ўзгармас ток кучайтиргичи бўлиб, чиқишида шаклланаѐтган сигнал киришдаги сигналларнинг фарқига тенг бўлади. 3.1– расм. Операцион кучайтиргич схематик кўриниши V + – тескари алоқасиз кириши; V - – тескари алоқа кириши; V out – чиқиш V S+ – манбанинг мусбат кучланиши; V S- – манбанинг манфий кучланиши; ОКнинг чиқишида тескари алоқа занжирини қўллаб киришдаги сигналлар устидан турли математик амаллар бажариш имконияти борлиги туфайли ҳам – операцион кучайтиргич номини олган. Чиқиш занжирини танлашга қараб ОК қўшиш, айириш, кўпайтириш, ўрта қийматни аниқлаш, интеграллаш, дифференциаллаш, логарифмлаш ва бошқа амалларни бажариш учун қўлланилиши мумкин. Амалларни бажариш аниқлиги ОКнинг кучайтириш коэффициенти ва кириш қаршилиги қанча катта, чиқиш қаршилиги эса қанча кичик бўлса, шунча юқори бўлади. LM324 микросхемаси LM324 микросхемаси (МС) юқори кучланишлар оралиғида (диапазонида) бир манбадан ишлайдиган, ягона корпусда йиғилган, бир хил характеристикаларга эга тўртта операцион кучайтиргичдан (ОК) ташкил топган. Ҳар бир ОК ўзининг таркибида кириш дифференциал, қисқа туташувлардан (ҚТ) ҳимоя ва бирламчи кучайтиришда частота бўйича коррекциялаш (созлаш, тўғрилаш) каскадларига эга. Ушбу микросхеманинг арзонлиги электроника саноати радио схемаларида кенг қўлланишини таъминлайди. У компакт олиб юрувчи электрон қурилмалар ясашда ишлатилади. LM серияси National Semiconductor да ишлаб чиқилган интеграл микросхемаларга асосланган. LM префикси дастлаб linear monolithic (линейли (чизиқли), монолитли) деган иборани билдирган ва умумий мақсадларга мўлжалланган (General Purpose) кучайтиргичларни белгилаш учун қўлланган ва уларга юқори шартлар қўйилмаган. ―324‖ сонлари микросхеманинг серия рақамини билдиради. Охиридаги «-N» харфи билан National Semiconductor дан Texas Instruments сотиб олган қурилмаларни белгилаш учун қўлланилади. 2011 йил сентябрида National Semiconductor Texas Instruments га берилган эди ва у ўзининг маҳсулотида LM префиксини ўзгартирмаган. Шунинг учун ҳозирда LM белгиси Texas Instruments ишлаб чиқарилиш коди ҳисобланади, аммо ундан ушбу микросхема аналогларини ишлаб чиқишда бошқа ташкилотлар ҳам кенг фойдаланадилар. LM324 ва N харфли микросхемалар бир хил физик ва электрик характеристикаларга эга. Кўпгина ишлаб чиқариш ташкилотларида ―-N‖ символларининг охирида белгиланиши DIP14—микросхемаси корпусининг пластикли турда эканлигини кўсатади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling