3-laboratoriya ishi пахта толасидан намунавий ва натижавий пилик тайёрлаш
Download 1.13 Mb.
|
3-LAB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар
- Ишни бажариш тартиби
3-LABORATORIYA ISHI ПАХТА ТОЛАСИДАН НАМУНАВИЙ ВА НАТИЖАВИЙ ПИЛИК ТАЙЁРЛАШ Ишнинг мақсади: Кичик ўртача лаборатория намунасини олиб, пахта толасининг кейинги сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун намунавий ҳамда якуний пилталар тайёрлашни ўрганиш. Топшириқлар: 1.Намунавий ва якуний пилталар тайёрлаш зарурияти ёзилсин; 2.Намунавий ва якуний пилталар тайёрлаш жараёни тартиби схэмаси чизилсин. 3.Чўзиш ускунасининг тузилиши ўрганилсин ва тасвири чизилсин; Ишни бажариш тартиби: 4-5 гр намуна олиниб, пилта тайёрлаш схэмаси бўйича чўзиш ускунасидан ўтказилади ва пахта толасининг кейинги сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун намуна тайёрланади. Пахта толасининг мустаҳкамлиги, пишганлиги, узунлиги ва бошқа хусусиятларни аниқлашимиз учун бирлаштирилган наму-нанинг ҳар жойидан 4-5 г миқдорда ўртача кичик намуна олинади. Ўртача кичик намунадан намунавий пилта тайёрлаш учун, қўлда пахтани титиб таркибидаги нуқсон ва чиқиндилар олиб ташланади. Тозаланган пахтани тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир бўлакни чўзиш-текислаш асбобидан ўтказиб (3-5 марта) пилта тайёрланади. 14-расм-Пахтадан намунавий ва якуний пилта олишнинг шакли. Кейин ҳар бир пилта икки тенг бўлакка ажратилиб, ярим бўлаги ташлаб юборилади, қолган бўлаклар, яъни ҳар икки пилтанинг ярми бирга қўшилиб, иккита пилта олинади. Уни ҳам чўзиш ускунасидан бир неча марта ўтказилиб, ҳар бирининг ярим бўлаги ташланади. Қолган бўлаклар бирга қўшилиб, ягона пилта олинади. Бу олинган пилтани ҳам чўзиш ускунасидан бир неча марта ўтказиб, намунавий пилта олинади. Намуна пилтадан 100-120 мг миқдоридаги бўлаги ажратилиб, улардан тугунчаларни ажратиб, чўзиш ускунасидан 3 марта ўтказилади ва якуний пилта ҳосил бўлади. Олинган якуний пилтанинг массаси 100-120 мг дан кам, ени 25 мм дан кўп бўлмаслиги керак. Якуний пилтадан керак бўлган массада намунача олиб, тола хусусиятлари аниқланади. Пилта тайёрлаш асбоби жуфт қабул қилувчи валик (1) ва жуфт чиқарувчи валикдан (2) тузилган бўлиб, валик 2 дан ўтган толанинг тезлиги 1 чи валикка нисбатан тўрт баробар каттадир, натижада толалар текисланиб, параллел ҳолатга келади, сўнг валикка (3) ўралиб, намунавий ва якуний пилта олинади. 15-расм.Чўзиш асбобининг шакли. 1-1`-қабул қилувчи валиклар; 2-2`-чиқарувчи валиклар; 3-ўровчи валик. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling