ТОПШИРИқ
3.1. Йўналтирилган тармоқлагични тадқиқ этинг: қурилма ва унинг қўлланилиш соҳаси билан танишинг; ўтиш сусайиши ва йўналганликни ўлчанг.
3.2. Йўналтирилган тармоқлагич ёрдамида юкламада ютилаётган ЎЮЧ майдон қувватини ўлчанг.
4. ИШНИ БАЖАРИШ УСУЛИ ВА ТАРТИБИ
4.1. Йўналтирилган тармоқлагичнинг ўтиш сусайиши ва йўналганлигини ўлчаш.
қурилмани 4.1-расмда кўрсатилганидек йиғинг. Бунинг учун ЙТ ни генератор (масалан, тўлқинўтказгичли ўлчаш линияси) чиқишига уланг.
4.1-расм. Йўналтирилган тармоқлагичнинг тўғри уланиши
қувват ўлчагичини аввал асосий, сўнгра тармоқловчи елкаларга улаб Р1қ ва Р2қ қувватларни ўлчаб олинг. Р1қ ва Р2- қувватларни ўлчаш учун эса тармоқлагични тескари йўналишда уланг (4.2-расм). Бунда ўлчовлар аниқ бўлиши учун, тармоқлагични тўғри ва тескари улангандаги асосий елкадаги Р1қ қувватлар тенглигини сақланг ва унинг эркин қолган чиқишларига мослашган юкламани уланг.
Тармоқлагич тескари йўналишда уланганда тармоқловчи елкадаги қувват жуда кичик булиши мумкин. Бу холда қувват ўлчагичидаги қийматни Р2– қ 0,02 мВт деб қабул қилинг.
Тармоқлагичнинг Lўт ва Lйўн параметрларини (2.3) ва (2.4) ифодалардан ҳисоблашингиз мумкин.
Ўлчов ва ҳисоб натижаларини 4.1-жадвалга киритишингиз мумкин.
4.2.-расм. Йўналтирилган тармоқлагичнинг тескари уланиши
4.1-жадвал
Йўналтирилган тармоқлагич тавсифларининг ...…………. МГц частотадаги экспериментал ўлчаш натижалари
Do'stlaringiz bilan baham: |