3-мактаб тарих ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси: А. Турғунов


Download 29 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi29 Kb.
#1004295
Bog'liq
8-декабр АХБОРОТИ


Олтинкўл туман ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактабида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабатининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Конституция - бахтимиз қомуси” номли тадбир
АХБОРОТИ
Олтинкўл туман ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактабида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 30 йил тўлганлиги муносабати билан “Конституция - бахтимиз қомуси” номли сиёсий тадбир ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори Ш. Сиддиқова кириш сўзи билан очиб барча ўқитувчи ва ўқувчиларни Конституциямизнинг 30 йиллик юбилейи билан муборакбод этди.
Тадбир иштирокчилари ўзларининг чиқишлари орқали мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаролариниг ҳуқуқ ва бурчлари, эркинлик ва мажбуриятлари Қомусимизнинг ҳар бир моддасида тўлақонли акс этганлигини моддалар мисолида ёдга олиб ўтдилар. Шунингдек, мамлакатимиз рахбарининг Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлари шак-шубҳасиз инсон қадрини улуғлаш ва халқимиз манфаатларини янада мустаҳкамлаш учун муҳим дастуриламал бўлишини кафолатлайдиган демократик ўзгаришлар бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Иштирокчи ўқувчилар томонидан Ватанимизни алқаб айтилган шеър. рақс ва ва қўшиқлари орқали чиқишлари тадбирга янада кўтаринки рух ва кайфият бағишлади.
Тадбир сўнггида синфлар кесимида “Заковат” интеллектуал ўйинининг 1-саралаш босқичи ўтказилди. Қизиқарли мавзуларда тузилган саволлар асосида ўтказилган ўйин тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

3-мактаб тарих ва ҳуқуқ
фани ўқитувчиси: А. Турғунов
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling