3-Маъруза: Инсон фаолияти хавфсизлиги Социал инжинерия


Социал инжинериядан ҳимояланиш чоралари


Download 1.21 Mb.
bet7/8
Sana03.10.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1690828
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 maruza

Социал инжинериядан ҳимояланиш чоралари

Ўзларининг ҳужумларини амалга оширишда социал инжинерия техникасидан фойдаланган тажовузкорлар тез-тез мулойимлик, дангасалик, хушмомилалик ҳамда фойдаланувчи ва ташкилотлар ходимларининг қизиқишларидан фойдаланадилар. Ушбу ҳужумларни олдини олиш улар алданаётганликларини билмасликлари сабабли мураккаб ҳисобланади.

Социал инжинерия ҳужумларини қуйидагича аниқлаш мумкин:

  • ўзини дўстингиз ёки ёрдам сўраб мурожаат қилган янги ходим сифатида таништириш;
  • ўзини этказиб берувчи, ҳамкор компаниянинг ходими, қонун вакили сифатида таништириш;
  • ўзини бирор раҳбар сифатида таништириш;
  • бирор заифликни бартараф этувчи ёки жабрланувчига бирор нимани янгилаш имкониятини тақдим қилувчи сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи сифатидан таништириш;
  • муаммо юзага келганда ёрдам берувчи ва кейинчалик муаммо туғилганда ёрдам берувчи сифатида таништириш;
  • ишончли ҳосил қилиш учун ички жарангдорлик ва терминологиядан фойдаланиш;
  • мактубга турли зарарли дастурларни қўшиб юбориш;
  • сохта очилган ойнада логин/паролни қайта киритишни сўраш;
  • фойдаланувчи номи ва пароли билан сайтдан ўтиш учун бирор совға таклиф этиш;
  • жабрланувчи компьютерига ёки дастурига киритилган калитларни ёзиб олиш (keylogger дастурлари);
  • турли хил маълумот сақловчиларни зарарли дастурий восита билан билан фойдаланувчи столига ташлаш;
  • турли овозли қўнғироқлардаги овозли хабарлар ва ҳак.

Социал инжинерия билан боғлиқ таҳдидлар

Социал инжинерия билан боғлиқ таҳдидлар

Социал инжинерия билан боғлиқ таҳдидлар

Умумий ҳимоя чоралари

  • Социал инжинериянинг мутахассислари ташкилотлар учун қуйидаги асосий ҳимоя усулларини қўллашни тавсия этадилар:
    • муҳим маълумотлар кўринишида бўлиши мумкин бўлган зарарсиз кўринадиган маълумотлар турларини ҳисобга оладиган ишончли маълумотларни таснифлаш сиёсатини ишлаб чиқиш;
    • маълумотларни шифрлаш ёки фойдаланишни бошқариш ёрдамида мижоз маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш;
    • ходимларни социал инжинерни таниб олиш кўникмаларига ўргатиш, улар шахсан танимайдиган одамлар билан мулоқотдаги шубҳани пайдо бўлишига ўргатиш;
    • ходимларга паролларни алмашишни ёки умумий фойдаланишни тақиқлаш;
    • шахсан таниш бўлмаган ёки бирон-бир тарзда тасдиқланмаган шахсга бўлимга тегишли маълумотни беришни тақиқлаш;
    • махфий маълумотларга киришни сўраганлар учун махсус тасдиқлаш процедураларидан фойдаланиш.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling