Социал инжинерия - “Социал инжинерия” бу - турли хил психологик усуллар ва фирибгарлик амалиётининг тўплами бўлиб, унинг мақсади фирибгарлик йўли билан шахс тўғрисида махфий маълумотларни олишдир.
- Махфий маълумотлар бу - фойдаланувчи исмлари / пароллари, шахсий муҳим маълумотлари, айблов далиллари, банк карталари рақамлари ва молиявий ёки обрўсини йўқотадиган ҳар қандай нарса.
Социал инжинерия
Ушбу атама хакерлик соҳасидан кириб келган. Хакер бу - компьютер тизимидаги заифликларни қидирадиган одам, бошқача айтганда – “бузғунчи”.
Ҳозирги вақтда хакерлар ҳар қандай тизимдаги асосий заифлик - бу машина емас, балки шахс эканлигини яхши тушунишади.
Социал инжинерия - Психология, ҳийла-найранглар ва таъсир механизмлари доирасида инсоният томонидан тўпланган тажрибадан фойдаланган ҳолда, хакерлар “одамларга ҳужум қилишни” бошладилар.
Гоҳида улар “ақл хакерлиги” деб ҳам аталади.
Мисол - Хакер сиздан пул олмоқчи деб фараз қилайлик.
- Айтайлик у сизнинг телефон рақамингиз ва ижтимоий тармоқдаги аккаунтингиз ҳақида маълумотга эга.
- Бундан ташқари у изланиш натижасида сизнинг акангиз борлигини ҳам аниқлади ва акангиз ҳақида ҳам етарлича маълумот тўплади.
- У шунингдек, акангизни телефон рақамини ҳам қўшимча ишонч учун билиб қўйди.
- Шундан сўнг ушбу маълумотлар асосида ўз режасини туза бошлади.
Режа - Хакер сизга кечки вақтда телефон қилиб, сизга (сизни симингиз ўрнига фақат у атайдиган бирор личка ҳам бўлиши мумкин) мен акангман деб таништиради ва ўзини кўчада безориларга дуч келганини ва улар барча нарсаларини (телефон, пул, пластик карточка ва бошқалар) олиб қўйганини айтади.
- Бундан ташқари у ўзига бир қиз ёрдам берганини, бироқ унинг ёнида пули йўқлигини айтади.
- Бироқ, ушбу қизни ёнида пластик картаси борлигини ва сиздан ушбу пластик картага касалхонага етиб бориш учун зарур бўлган 20000 пулни кўчириб беришни талаб қилади.
- Мазкур ҳолатларнинг 8/10 да хакерлар муваффаққиятга эришганлар ва бу ишларни амалга ошириш малакали хакер учун қийинчилик туғдирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |