- Бундан ташқари Rogue Anti-Spyware (ёки rogueware) деб номланган сохта дастурий восита мавжуд бўлиб, бошқа антивирус дастурлари томонидан қуйидаги троян дастур сифатида топилади.
Фишинг - IVR (Interactive Voice Response) ёки телефон орқали - Фишинг схемасининг мазкур усули олдиндан ёзиб олинган хабарлар тизимидан фойдаланишга асосланган бўлиб, улар банк ва бошқа IVR тизимларининг “расмий қўнқироқлари”ни қайта тиклаш учун ишлатилади.
- Одатда жабрланувчи бакн билан боғланиш ва ҳар қандай маълумотларни тасдиқлаш ёки янгилаш ҳақидаги сўров олади.
- Тизим ПИН ёки паролни киритиш орқали фойдаланувчини тасдиқлашни талаб қилади.
- Шунинг учун, олдин калит ибораларни ёзиб олгани сабабли жабрланувчи барча маълумотларни киритиши мумкин бўлади.
- Масалан, паролни алмаштириш учун “1” ни босинг ва оператор жавобини олиш учун “2” ни босинг ва ҳак.
Претекстинг - Мазкур фишинг схемасида хакер ўзини бошқа шахс сифатида кўрсатади ва олдиндан тайёрланган скрипт бўйича махфий ахборотни олишни мақсад қилади.
- Ушбу ҳужумда қурбонни шубҳаланмаслиги учун тегишли тайёргарлик кўрилади: туғулган кун, ИНН, пасспорт рақами ёки ҳисоб рақамининг охирги белгилари каби маълумотлар топилади.
- Ушбу фишинг схемаси одатда телефон ёки электрон почта орқали амалга оширилади.
Квид про кво (лотинчадан: Quid pro quo) - Ушбу ибора инглиз тилида “хизмат учун хизмат” деган маънони англатиб, социал инжинериянинг мазкур турида хакер корпоратив тармоқ ёки электрон почта орқали компанияга мурожаат қилади.
- Кўпинча хакер ўзини техник хизмат кўрсатувчи ёрдамчи сифатида тақдим қилиб, техник ходимнинг иж жойидаги муаммоларни ҳал қилишда “ёрдам бераман” деб таништиради.
- Техник муаммони “хал қилишда” нишондаги шахсни буйруқларни бажаришга ёки жабрланувчининг компьютерига турли хил дастурларни ўрнатишга имкон берадиган ҳаракатларни бажаришга мажбур қилади.
- 2003 йилда Ахборот хавфсизлиги дастури доирасида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, офис ходимларининг 90% ҳар қандай хизмат ёки тўлов учун махфий маълумотларни, масалан, ўзларининг паролларини, беришга тайёр эканлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |