3-Маъруза: Инсон фаолияти хавфсизлиги Социал инжинерия


Download 1.21 Mb.
bet3/8
Sana03.10.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1690828
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 maruza

Мисол

  • Бунга яққол мисол сифатида, 2003 йилда eBay фойдаланувчиларига тарқалган фишинг хабарни олиш мумкин.
  • Бунга кўра фойдаланувчиларнинг аккаунтлари блоклангани ва кредит карта маълумотлари блокдан чиқарилиши кераклиги тўғрисидани маълумот тарқалган.
  • Ушбу электрон почталарда расмий веб-сайтга ўхшаш сохта веб саҳифага олиб борувчи ҳавола мавжуд бўлган.
  • Ушбу фишинг ҳужумини келтирган зарари бир неча юз минг долларга тенг бўлган.

Фишинг - Таниқли корпоратив брендидан фойдалишга асосланган фирибгарлик

  • Фирибгарликнинг мазкур кўринишида таниқли ёки йирик компаниялар номидан фойдаланувчи электрон почталарига хабарлар юборилади.
  • Хабарларда компания томонидан ўтказилган бирор танловда ғалаба қозинилганлиги ҳақидаги табриклар бўлиши мумкин.
  • Унда шунингдек зудлик билан қайд ёзуви маълумотлари ва паролни ўзгартириш кераклиги сўралади.
  • Шунга ўхшаш схемалар техник кўмаклашиш хизмати номидан ҳам амалга оширирилиши мумкин.

Фишинг - Сохта лотареялар

  • Мазкур фишинг схемасига кўра фойдаланувчи ҳар қандай таниқли компания томонидан ўтказилган лотареяда ютгани тўғрисидаги хабарларни олиши мумкин.
  • Ташқи томондан бу электрон хабарлар компаниянинг юқори лавозимли ходимларидан бири номидан юборилганга ўхшайди.

Фишинг - Сохта антивирус ва хавфсизлик дастури

  • Шунга ўхшаш фирибгар дастурий таъминот, шунингдек “чаққон дастур” деб номланувчи мазкур дастурлар антивирус дастурларига ўхшасада, аммо вазият аксинча бўлади.
  • Бу дастурий таъминот турли таҳдидлар тўғрисида ёлғон хабарномаларни келтириб чиқаради ва фойдаланувчини сохта битимларга жалб қилишга ҳаракат қилади.
  • Фойдаланувчи улар билан электрон почта, онлайн эълонлар, ижтимоий тармоқларда, қидирув тизимлардаги натижаларида ва ҳатто тизим хабарларини тақлид қилувчи компьютердаги қалқиб чиқувчи ойналарда дуч келиши мумкин.
  • Қуйида келтирилган мисолда аслида Microsoft Security Essentials бўлиши керак бўлган бироқ, ўзига Security Essentials 2010 номини берган сохта антивирус дастурининг кўриниши келтирилган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling