“Элка орқали қараш” ҳужуми - Ушбу ҳужумга кўра бузғунчи жабрланувчига тегишли маълумотларини унинг элкаси орқали қараб қўлга киритади. Ушбу турдаги ҳужум жамоат жойларида, масалан, кафе, автобус, савдо марказлари, аеропорт, темир йўл станцияларида кенг тарқалган.
- Олиб борилган сўровномалар шуни кўрсатдики:
- 85% иштирокчилар ўзлари билишлари керак бўлмаган махфий маълумотларни кўрганликларини тан олишди;
- 82% иштирокчилар уларнинг экранидаги маълумотларини рухсатсиз шахслар кўриши мумкинлигини тан олишди;
- 82% иштирокчилар ташкилотдаги ҳодимлар ўз экранини рухсатсиз одамлардан ҳимоя қилишига ишонишмайди.
- Жабрланувчининг ўз тажовузкорга ўз маълумотларини тақдим қилиши тескари социал инжинерияга тегишли ҳолат ҳисобланади.
- Бу бир қарашда маънога эга бўлмаган фикр ҳисоблансада, аксарият ҳолларда жарбланувчиларнинг ўзи муаммоларини ҳал қилиш учун тажовузкорни ёрдамга жалб қилади.
- Масалан, жабрланувчи билан ишловчи тажавузкор компьютеридаги бирор файлни номини ўзгартиради ёки бошқа каталогга кўчириб ўтказади.
- Файлни йўқ бўлганини билган қурбон эса ушбу муаммони тезда бартараф этишни истаб қолади.
- Бу вазиятда тажовузкор ўзини ушбу муаммони бартараф этувчи сифатида кўрсатади ва қурбоннинг муаммосини бартараф этиш билан бирга унга тегишли логин/ паролни ҳам қўлга киритади.
- Бундан ташқари ушбу вазифаси билан тажавузкор ташкилот ичида обрўга эга бўлади ва ўз қурбонлари сонини ортишига эришади.
- Бу ҳолатни аниқлаш эса анча мураккаб иш ҳисобланади.
- Кевин Митник. Кевин тарихдаги энг машҳур социал инжнерлардан бири бўлиб, у дунёдаги машҳур компьютер хакери ва хавфсизлик бўйича мутахассиси бўлиб қолмасдан, у социал инжинерияга асосланган компьютер хавфсизлигига асосланган кўплаб китобларнинг ҳам муаллифидир. Унинг фикрига кўра хавфсизлик тизимини бузишдан кўра, алдаш йўли орқали паролни олиш осонроқ.
- Ака-ука Бадирлар. Кўр бўлишига қарамасдан ака-ука Мундир, Мушид ва Шади Бадирлар 1990 йилларда Исроилда социал инжинерия ва овозни сохталаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда бир нечта йирик фирибгарлик схемаларини амалга оширишга муваффақ бўлган. Телевиденияга берган интервюсида улар: “фақат телефон, электр ва ноутбуклардан фойдаланмайдиганлар фақат тармоқда хавфсиздир” деди.
Do'stlaringiz bilan baham: |