3-маруза. ИҚтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш


Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси


Download 1.81 Mb.
bet2/5
Sana30.10.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1735393
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу.и.ч. жараёни

3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси.

  • Эҳтиёжларнинг доимо юксалиб бориши ресурсларнинг чекланганлиги сабабли уларни тўла қондириш учун зарур бўлган миқдорда товар (хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг имконини бермайди. Шу сабабли чекланганлик танловда муқобилликни тақозо этади.
  • Мс: Оила бюджетини чекланганлиги ҳаёт кечириш учун зарур буюмларни қайси бирини харид қилишни, вақтимизни чекланганлиги қайси ишни бажаришимизни, ресурсларни чекланганлиги уларни қайси товар (хизмат)ларни ишлаб чиқариш, давлат бюджетининг чекланганлиги уларни қандай мақсадлар учун ишлатишни танлашни зарур қилиб қўяди.
  • Имкониятлардан бирини танлаш қолганларидан воз кечишга олиб келади, ёки биридан кўпроқ, иккинчисидан камроқ танлашимизга тўғри келади. Танлаш тўғрисидаги қарорларни муқобил қийматларни таққослаш асосида чиқарамиз.
  • Танловнинг муқобил қиймати деб, унинг натижасида воз кечилган имкониятлар ичидан бу мақсад учун энг катта наф келтирувчи ёки қадрланувчи қийматга айтилади.
  • Муқобил қиймат доимий, ўсиб борувчи ва пасайиб борувчи бўлиши мумкин.
  • Муқобил қийматни илмий абстракция усулини қўллаб, икки тур маҳсулот ишлаб чиқариш мисолида таҳлил қиламиз.

Ишлаб чиқариш имконияти чегараси. 1-жадвал

  • Маҳсулот турлари
  • М у қ о б и л и ш л а б ч и қ а р и ш
  • А
  • Б
  • С
  • Д
  • E
  • Г
  • гуруч (тонна) «Х»
  • 0
  • 10
  • 20
  • 30
  • 40
  • 50
  • автомобил (дона) «Y»
  • 25
  • 20
  • 15
  • 10
  • 5
  • 0
  • Агар мавжуд ресурслардан фақат автомобил ишлаб чиқарсак, у 25 та, фақат гуруч етиштирсак 50 тоннага тенг келади. Биринчи товарни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, албатта иккинчисининг камайиши ҳисобига рўй беради.
  • Иқтисодиёда икки хил маҳсулот - гуруч ва автомобил ишлаб чиқарилади деб, фараз қиламиз. Барча ресурслар 100 бирликдан иборат. 1 тонна гуруч етиштириш учун 2 бирлик, бир дона автомобил ишлаб чиқариш учун 4 бирлик ресурс зарур. Агарда гуручни Х, автомобилни Y билан белгиласак, мавжуд ресурслардан фойдаланиб ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги боғланиш қуйидагича бўлади.
  • 2Х+4Y=100

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling