3 маъруза мавзу: Курилишни индустрлаштириш асослари


Download 0.78 Mb.
bet7/12
Sana19.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1102586
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3 маъруза БИК УНИФИК

Стандартлаштириш бу- лойихавий ечимларга ва конструкцияларга конунчилик асосида узок муддатга куйиладиган умумий мажбурий талаблар булиб, стандарт конструкция ва махсулотларни мажбурий куллашни ифодалайди.
Стандартлаш курилиш конструкциялари ва буюмларини бир хиллаш хамда типларга ажратишни энг сунги боскичидир. Стандартлаштирилган курилиш элементлари деталлар ва конструкциялар учун маълум бир шаклга, улчамга, сифатга эга булиб уларни тайёрлашда муайян техник талаб ва шартларга катъий риоя килинади.
Бинолар лойихасини яратишда стандартлаштирилган ва каталогларга киритилган конструкция, буюм ва деталлар кулланилади. Куплаб куриладиган биноларда ишлатиладиган йигма буюмларни типлари, сонини камайтириш максадида деталларнинг ягона сортаменти ишлаб чикилган. Курилиш деталларини ягона сортаментини жорий этиш буюмларни куплаб ишлаб чикариш технологиясини янгилашга, уларни сифатини оширишга ва таннархини пасайтиришга ёрдам беради. Стандартлаштиришнинг олий формаси бу ГОСТ.
Ягона модуль тизими. Қурилишда модуль координация ўлчамлари (МКРС), қурилишда қурилиш конструкциялари ва ашёларини ишлаб чиқаришни лойиҳалашда типлаштириш ва стандартлаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. МКРС нинг асосий қоидалари СТ СЭВ1001-78 «Қурилишда модуль координация ўлчамлари» да келтирилган.
Биноларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив элементларининг ҳамма ўлчамлари модуль (1М=100мм) деб аталувчи аниқ қийматга каррали бўлиши керак. Ягона модул бирлик М ҳарфи билан белгиланади.
М = 100 мм. Модул бирликлар асосан 2 турга бўлинади.

  1. Йириклаштирилган модуллар.

Йириклаштирилган модулларга қуйидагилар мисол бўлади 3М; 6М; 12М; 15М; 30М; 60М, (300, 600, 1200, 1500, 3000 ва 6000 мм)
Йириклаштирлган модуллар бинонинг асосий горизонтал ва вертикал хажмий-режавий улчамларини белгилашда кулланилади.
2. Каср модуллар.
Каср модулларга қуйдагилар мисол бўла олади.
1/2М, 1/5М, 1/10М, 1/20М, 1/50М и 1/100М (50, 20, 10, 5, 2 ва 1 мм)
Бу модулларни пойдевор, девор, плита, тўсин, колонналар кесимлари ва бошқаларнинг конструктив ўлчамларини белгилашда ишлатилади.
Биноларнинг юк кутарувчи деворлари ва устунлар координация укларига богланади. Деворлари кутарувчи булган биноларда кординация уклари ички деворлар маркази буйлаб, ташки деворларда эса деворнинг ички киррасида 50 ёки 100 мм га ортиб борувчи масофада утади. Четки каторда жойлашган устунларда эса режа уклари уларнинг маркази буйича (ук буйича бошлаб) ёки конструктив элементнинг кирраси буйлаб (0 нуктада богланган) утади.


2.2-расм. Қурилишда модуль тизими:
а) модул текислиги тизими; б) кўп қаватли бино қирқими; в)қаватлараро плитлар ўлчамлари; г) ёпма тўсини ўлчамлари; д) бир қавтли бино қирқими; е) ёпма плитаси ўлчамлари; ПМ – режавий модуль; ВПМ – вертикал режавиймодуль; h – қават баландлиги; Н – бино баландлиги (кратна ВПМ); L – оралиқ; Lн - номинал (модул) ўлчам; Lк - конструктив ўлчам; δ – ашёлар орасидаги меъёрий чок (зазор); с – қаватлараро ёпманинг қурилиш баландлиги; α- ички боғланиш (привязка); b– ташқи боғланиш (привязка); ур. ч.п. – тоза пол сатҳи (уровень чистого пола).


2.3 - расм. Модуль ва координация ўқлари.

Бино ва иншоотларни лойиҳалашда, яъни бинонинг бош кўриниши, қирқими ёки режасини чизишда дастлаб қоғозга модул ўқлар туширилади. Модул ўқларга нисбатан бинонинг қурилмалари, конструктив элементлари ва бошқалар жойлаштирилади. Шу сабабли биноларни қурилмаларини, элементларини модул ўқларга нисбатан тўғри боғлаш лойиҳалаш ва қурилишда муҳим аҳамиятга эга.
Модул ўқларга боғлаш деб бинонинг қурилмасини, конструктив элементини режада ёки қирқимда модул ўққа нисбатан жойлашиш жараёнига айтилади. Қисқача қилиб айтганда модул ўққа боғлаш деб, модул ўқдан бинонинг қурилмасини геометрик ўқигача ёки четки қиррасигача бўлган масофага айтилади.
Деворлари юк кўтарувчи биноларни лойиҳалашда модул ўқларга боғлашни қуйидаги услублари қўлланилади:
1. Ташқи юк кўтарувчи деворни ички сирти модул ўқдан ички юк кўтарувчи деворни номинал қалинлигини ярмига тенг масофада бўлиши лозим (19. а - расм.)
2. Ички юк кўтарувчи деворни геометрик ўқи модул ўқ билан бир текисликда ётади (19. а - расм.)
3. Юк кўтармайдиган ёки ўзини-ўзи кўтариб турувчи ташқи деворларни ички сирти модул ўқлар билан бир текисликда ётади. (19. б - расм.)
Каркасли биноларни лойиҳалашда модул ўқларга боғлашни қуйидаги услублари қўлланилади:
1. Каркасли биноларни ўрта қатордаги устунларини оғирлик марказини геометрик ўқи модул ўқлар билан бир текисликда ётади. (19. в - расм.)
2. Агар каркасли биноларни четки қатор устунларини устидан тўсинлар қўйилган бўлса, у ҳолда устунларни ташқи сирти модул ўқлар билан бир текисликда ётади (нол боғлам) . (19. в - расм.)
3. Агар каркасли биноларни четки қатор устунларини консолига тўсинлар монтаж қилинган бўлиб, тўсин консолига ораёпмалар қўйилган бўлса, устунларни ички сирти модул ўққа нисбатан ўрта қатордаги устунни ярмига тенг масофада бўлиши лозим. (19. г - расм.)





Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling