3 маъруза мавзу: Курилишни индустрлаштириш асослари


Download 0.78 Mb.
bet1/12
Sana19.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1102586
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3 маъруза БИК УНИФИК


3 - МАЪРУЗА
Мавзу: Курилишни индустрлаштириш асослари
Режа:
1.Курилишда унификация, типлаштириш, стандартлаштириш, ягона модул системаси
2. Курилишда кўлланиладиган ўлчамлар
3. Модул ўқлари ва уларга бинонинг вертикал конструкцияларини боғлаш
Мамлакатимизда йилига жуда катта хажмда турли вазифаларга мулжал- ланган бинолар ва саноат иншоотлари курилмокда шу боисдан курилиш муд- датларини кискартириш, унинг сифатини кутариш, курилиш майдонида мехяат сарфини камайтириш учун курилишни индустрлаштириш (биноларнинг конструктив элементларини механизациялашган усулда заводда ишлаб чикариш, машиналар ёрдамида биноларнинг тайёр конструктив элементларини курилишга келтириш ва лойихавий холатга урнатиш), яъни бинолар ва иншоотлар курилишини саноат асосига утказиш талаб килинади.
Заводларда тайёрланадиган ва курилиш майдонига тайёр холда келтирила- диган конструктив элементлар йигма конструктив элементлар деб аталади. Бино ва иншоотларни барно этишда ишлатиладиган йигма конструктив элемент­лар кулланилганда курилиш ишлаб-чикариш жараёнларида механизациялашти- рилган технологияларни тадбик; этиш ва имкони борича йириклаштирилган ва заводда тайёрлик даражаси юкори конструктив элементлардан фойдаланиш мак- садга мувофик хисобланади.
Бирок биноларнинг конструктив элементларини заводда ишлаб чикариш, уларни оммавий тарзда куп микдорда ишлаб чикарилганда, уша конструктив элементларни турли-туман вазифага мулжалланган биноларда куллаш мумкин булган холларда, икгисодий жихатдан самара беради. Бу жараённи ишлаб чикариладиган конструктив элементларга унификациялаш, типлаштириш (типизация), стандартлаштириш (стандартизация) коидаларини кулламасдан амалга ошириб булмайди.
Шунинг учун, ишлаб чикаришнинг деярли барча сохоларида кабул килинга- нидек, унификацияга, яъни биноларни, уларнинг кисмларини, алохида конст­руктив элементларини бир хилликка келтиришга зарурият тугилади. Масалан, турар-жой биноларида кават баландлигини битта баландликка келтирилиши ва шунта мос холда бино баландлиги буйича деворни битта улчамга келиши девордаги дераза урнининг улчамини ва деразанинг турини чеклайди. Курилишда унификация бино кисмлари ва конструктив элементлар турлари (типлари) ва улчамларининг сонини чеклашни билдиради.
Конструктив элементларнинг шакл, бичим ва конструктив белгилар буйича типлари сонини чеклаш энг мукаммал ечимларни танлаш йули билан амалга оширилдди. Оммавий тартибда куриш (кайта-кайта фойдаланиш) учун бино- нинг хажмий-план ечимларини ва айрим конструктив ечимларнинг техник ва иктисодий курсаткичлари буйича энг максадга мувофикдарини танлаб олишга типлаштириш (типизация) дейилади.








  1. Download 0.78 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling