Комбинаторика элементларини ўқитиш методикаси” мавзусидаги курс ишига тақриз
Download 33 Kb.
|
Mamatmo\'minov Ulug\'bekning kurs ishiga taqriz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Комбинаторика элементларини ўқитиш методикаси ” мавзусидаги курс ишига ТАҚРИЗ
- Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “______________________________”________________________ _________________________: _______________________
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 70110501-Таълим тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) мутахассислиги 2-босқич 2-21-магистри Маматмўминов Улуғбек Кудратовичнинг “Комбинаторика элементларини ўқитиш методикаси” мавзусидаги курс ишига ТАҚРИЗ Олий таълим тизимида талабаларда ижтимоий-cиёсий воқеликка дахлдорлик туйғусини ривожлантириш орқали касбий-маънавий сифатларни таркиб топтириш, тьюторлик моделини самарали қўллаш асосида олий таълимда маънавий-ахлоқий тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида, бўлажак мутахассисларнинг касбий-маънавий етуклигини ривожлантиришда педагогик-психологик фанларнинг аксиологик имкониятларини кенгайтириш, талабаларда ижтимоий мулоқотчанлик ва компетентликни қарор топтириш орқали юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш алоҳида долзарблик касб этади. Мамлакатимизда маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этишнинг яхлит тизимини яратиш, ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг ташкилий-амалий ва илмий-тадқиқий жиҳатларини такомиллаштириш, мазкур йўналишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда хусусий секторнинг ижтимоий ҳамкорлигини самарали йўлга қўйишга катта аҳамият қаратилмоқда. Курс иши кириш қисми, биринчи ва иккинчи боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати иловалардан иборат бўлиб, жами 27 саҳифадан иборат. Курс ишининг биринчи бобида Комбинаторика ҳақида умумий тушунча, Комбинаториканинг йиғинди қоидаси, Комбинаториканинг кўпайтириш қоидаси, ўринлаштириш ва ўриналмаштириш қоидалари ҳақида батафсил ёритилган. Шунингдек, мазкур курс ишида педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандартидаги умуммаданий ва касбий компетенцияларни таҳлил қилиш, назарий-методологик асосларга таянган ҳолда ўқувчиларнинг комбинаторик билимларини шакллантириш ишлаб чиқилган. Курс иши да муаллиф томонидан таклиф этилаётган мазкур назарий моделнинг асосий функцияси умуммаданий ва касбий компетенцияларни таҳлил қилиш жараёнида асосий эътиборни айнан ўқувчиларнинг комбинаторик билимларини белгилаб берувчи жиҳатларга қаратган. Курс ишида тақдим этилган хулосалар асосида ўқувчиларнинг комбинаторик билимларини ошириш ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, курс ишининг хулоса қисмида таклиф ва тавсиялар, амалиётга жорий этилиши мумкин бўлган натижалар келтириб ўтилган. Курс иши юқори илмий савияда ёзилган бўлиб, адабий тил меъёрларига тўлиқ риоя қилинган. Маматмўминов Улуғбек Кудратовичнинг “Комбинаторика элементларини ўқитиш методикаси” мавзусидаги курс иши Олий таълим Низомлари қоидаларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “______________________________”________________________ _________________________: _______________________ Download 33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling