3 маъруза мавзу: Курилишни индустрлаштириш асослари
Download 0.78 Mb.
|
3 маъруза БИК УНИФИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стандартлаш
- Ягона модуль тизими.
- Йириклаштирилган модуллар. Йириклаштирилган модулларга қуйидагилар мисол бўлади 3М; 6М; 12М; 15М; 30М; 60М, (300, 600, 1200, 1500, 3000 ва 6000 мм)
- 2. Каср модуллар. Каср модулларга қуйдагилар мисол бўла олади. 1/2М, 1/5М, 1/10М, 1/20М, 1/50М и 1/100М
Стандартлаштириш бу- лойихавий ечимларга ва конструкцияларга конунчилик асосида узок муддатга куйиладиган умумий мажбурий талаблар булиб, стандарт конструкция ва махсулотларни мажбурий куллашни ифодалайди.
Стандартлаш курилиш конструкциялари ва буюмларини бир хиллаш хамда типларга ажратишни энг сунги боскичидир. Стандартлаштирилган курилиш элементлари деталлар ва конструкциялар учун маълум бир шаклга, улчамга, сифатга эга булиб уларни тайёрлашда муайян техник талаб ва шартларга катъий риоя килинади. Бинолар лойихасини яратишда стандартлаштирилган ва каталогларга киритилган конструкция, буюм ва деталлар кулланилади. Куплаб куриладиган биноларда ишлатиладиган йигма буюмларни типлари, сонини камайтириш максадида деталларнинг ягона сортаменти ишлаб чикилган. Курилиш деталларини ягона сортаментини жорий этиш буюмларни куплаб ишлаб чикариш технологиясини янгилашга, уларни сифатини оширишга ва таннархини пасайтиришга ёрдам беради. Стандартлаштиришнинг олий формаси бу ГОСТ. Ягона модуль тизими. Қурилишда модуль координация ўлчамлари (МКРС), қурилишда қурилиш конструкциялари ва ашёларини ишлаб чиқаришни лойиҳалашда типлаштириш ва стандартлаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. МКРС нинг асосий қоидалари СТ СЭВ1001-78 «Қурилишда модуль координация ўлчамлари» да келтирилган. Биноларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив элементларининг ҳамма ўлчамлари модуль (1М=100мм) деб аталувчи аниқ қийматга каррали бўлиши керак. Ягона модул бирлик М ҳарфи билан белгиланади. М = 100 мм. Модул бирликлар асосан 2 турга бўлинади. Йириклаштирилган модуллар. Йириклаштирилган модулларга қуйидагилар мисол бўлади 3М; 6М; 12М; 15М; 30М; 60М, (300, 600, 1200, 1500, 3000 ва 6000 мм) Йириклаштирлган модуллар бинонинг асосий горизонтал ва вертикал хажмий-режавий улчамларини белгилашда кулланилади. 2. Каср модуллар. Каср модулларга қуйдагилар мисол бўла олади. 1/2М, 1/5М, 1/10М, 1/20М, 1/50М и 1/100М (50, 20, 10, 5, 2 ва 1 мм) Бу модулларни пойдевор, девор, плита, тўсин, колонналар кесимлари ва бошқаларнинг конструктив ўлчамларини белгилашда ишлатилади. Биноларнинг юк кутарувчи деворлари ва устунлар координация укларига богланади. Деворлари кутарувчи булган биноларда кординация уклари ички деворлар маркази буйлаб, ташки деворларда эса деворнинг ички киррасида 50 ёки 100 мм га ортиб борувчи масофада утади. Четки каторда жойлашган устунларда эса режа уклари уларнинг маркази буйича (ук буйича бошлаб) ёки конструктив элементнинг кирраси буйлаб (0 нуктада богланган) утади. 2.2-расм. Қурилишда модуль тизими: а) модул текислиги тизими; б) кўп қаватли бино қирқими; в)қаватлараро плитлар ўлчамлари; г) ёпма тўсини ўлчамлари; д) бир қавтли бино қирқими; е) ёпма плитаси ўлчамлари; ПМ – режавий модуль; ВПМ – вертикал режавиймодуль; h – қават баландлиги; Н – бино баландлиги (кратна ВПМ); L – оралиқ; Lн - номинал (модул) ўлчам; Lк - конструктив ўлчам; δ – ашёлар орасидаги меъёрий чок (зазор); с – қаватлараро ёпманинг қурилиш баландлиги; α- ички боғланиш (привязка); b– ташқи боғланиш (привязка); ур. ч.п. – тоза пол сатҳи (уровень чистого пола). 2.3 - расм. Модуль ва координация ўқлари. Бино ва иншоотларни лойиҳалашда, яъни бинонинг бош кўриниши, қирқими ёки режасини чизишда дастлаб қоғозга модул ўқлар туширилади. Модул ўқларга нисбатан бинонинг қурилмалари, конструктив элементлари ва бошқалар жойлаштирилади. Шу сабабли биноларни қурилмаларини, элементларини модул ўқларга нисбатан тўғри боғлаш лойиҳалаш ва қурилишда муҳим аҳамиятга эга.
Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling