3-маъруза мавзу: Республика эталон базаси
Download 227.37 Kb.
|
3 mavzu 3k 5s MA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎДТ меъёрий ҳужжатлари. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими ягона номенклатурани;
3-МАъРУЗА Мавзу: Республика эталон базаси. Ўзстандарт агентлиги ва ташкилотларнинг эталонларни яратиш, сақлаш, ўрганиш ва ишлатиш бўйича хуқуқий асослари. Давлат эталонларини сақлаш ва кўллаш қоидалари. Намунавий ўлчаш воситаларини яратиш ва аттестатлашнинг умумий талаблари. Давлат стандарт эталони ва қиёслаш чизмасининг мазмуни ҳамда баёнига қўйиладиган талаблар. ЎДТ меъёрий ҳужжатлари. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими ягона номенклатурани; -ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифномаларини тақдим этиш ва баҳолаш усуллари; -ўлчашларни бажаришни стандартлаштириш ва аттестатсиялаш қоидалари, уларнинг натижаларини расмийлаштириш; -ўлчаш воситаларининг давлат синовларини, қиёслашни, ревизия ва экспертизасини ўтказишга қўйиладиган талабларни белгиловчи меъёрий ҳужжатлар мажмуидир. -халқ хўжалигининг алоҳида тармоқларига ўлчашлар соҳаларига ва ўлчашларни бажариш методикаларига мувофиқ равишда стандартларнинг умумий талабларини муайянлаштирувчи, ишчи деб аталувчи меъёрий-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади. -ЎДТ таянч ҳужжатларига раҳбарий ҳужжатлар (РҲ), -метрологик институтлар методикалари (МИ) ва бошқаларни киритиш мумкин. Шундай, ЎДТ таянч стандартлари қуйидагилардир: – Халқаро бирликлар тизими асосида ишлаб чиқилган “Метрология. Физик катталиклар бирликлари.”; – “Еталонлар ва намунавий ўлчаш воситаларини тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартиби.”; – “Қиёслаш схемаларини мазмуни ва тузилиши.”; – “Метрология. Атамалар ва таърифлар.” ва бошқалар. Муҳим таянч стандартлардан бири бўлиб “Ўлчовлар ва ўлчаш асбобларини қиёслаш усуллари ва воситалари стандартларини тузиш, мазмуни ва баён этишга қўйиладиган талаблар стандарти” ҳисобланади. Ушбу стандарт ва ўлчаш воситаларининг техник талабларига стандартлар асосида қиёслаш усуллари ва воситалари учун стандартлар ишлаб чиқилади. Download 227.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling