3-маъруза мавзу: Республика эталон базаси


Download 227.37 Kb.
bet3/5
Sana13.11.2023
Hajmi227.37 Kb.
#1770345
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 mavzu 3k 5s MA

Бирламчи ва махсус эталонлар мамлакат учун дастлабки бўлиб ҳисобланади ва улар давлат эталонлари сифатида тасдиқланади. Уларга “Давлат бирламчи эталони” ёки “Давлат махсус эталони” номи берилади.


Иккиламчи эталонларга нусха–эталонлар, таққослаш эталонлари, ишчи эталонлар ва гувоҳ эталонлар киради.


Нусха–эталонлар бирлик ўлчамини ишчи эталонларга узатиш учун мўлжалланган.
Таққослаш эталонлари у ёки бу сабабларга кўра бир–бири билан бевосита солиштириш мумкин бўлмаган эталонларни ўзаро солиштириш учун мўлжалланган.


Гувоҳ эталонлар давлат эталонининг сақланганлигини қиёслаш ва бузилган ёки йўқолган ҳолларда алмаштириш учун мўлжалланган.

Ишчи эталонлар намунали ва аниқроқ ишчи ўлчаш воситаларини қиёслаш учун мўлжалланган.


Давлат эталонларини мамлакатнинг метрология бўйича миллий идораси (Ўзбекистонда “ТЖТС” агентлиги) яратади, тасдиқлайди, сақлайди ва қўллайди.


Бирликни қайта тиклаш ва унинг ўлчамини узатиш аниқлиги дунёдаги энг яхши ютуқлар даражасига мос бўлиши ва мамлакатнинг халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириши лозим.


Эталонлар хатоликларининг ташкил этувчилари ва уларни ифодалаш усуллари амалдаги стандартларга мувофиқ бўлиши лозим.
Эталонлар хизматининг бутун муддати давомида улар томонидан қайта тикланаётган ва сақланаётган бирликлар ўлчамининг ўзгармаслигини таъминлаш ва эталонлар аниқлигини ошириш мақсадида уларнинг хоссаларини тадқиқот қилиш зарур.
Давлат эталонлари халқаро солиштирилиши лозим.
Эталонларнинг тўғри сақланиши, солиштирилиши ва тадқиқот қилинишини, шунингдек амалдаги стандартнинг эталонлар қисмидаги талабларини бажариш учун эталон сақловчилар тайинланади.
Эталонларни яратишни режалаштиришни мамлакатнинг метрология бўйича миллий идораси халқ хўжалиги эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга оширади.
Эталонларни унинг метролгик ва техник тавсифномаларига қўйиладиган талаблар, асосида шунингдек “ТЖТС” агентлиги тасдиқлайдиган унинг яратилиш босқичлари белгиланиши лозим бўлган техник вазифаларга мувофиқ яратадилар.
Бирламчи эталонни давлат эталони сифатида тасдиқланишига қадар уни яратиш бўйича материаллар эталонлар марказининг илмий–техникавий кенгаши ёки идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Бу материалларни тузиш, мазмуни ва баён қилиниши тегишли стандартда белгиланган.
Эталон билан бир вақтда давлат эталони ва давлат қиёслаш схемаси стандарти ҳамда уни жорий этиш бўйича асосий чора тадбирлар тасдиқланади.



Download 227.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling