3-маъруза мавзу: Республика эталон базаси
Таянч ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиладиган ЎДТ ишчи ҳужжатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади
Download 227.37 Kb.
|
3 mavzu 3k 5s MA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг регламентловчи техникавий, ташкилий ва ҳуқуқий жихатлари Ўлчашлар бирлилиги
- Ўлчашлар бирлилиги”
- Мамлакатнинг эталон базаси – халқ хўжалигини метрологик таъминлаш тизимининг энг муҳим элементи
- ТЖТС” агентлиги фаолиятининг давлат эталонларини яратиш, сақлаш, тадқиқот қилиш ва қўллаш бўйича ҳуқуқий масалалари.
Таянч ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиладиган ЎДТ ишчи ҳужжатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
– давлат эталонлари ва давлат қиёслаш схемалари стандартлари; – ўлчовлар ва ўлчаш асбобларини қиёслаш усуллари ва воситалари стандартлари; – ўлчашлар аниқлик меъёрлари стандартлари; – ўлчашларни бажаришнинг намунавий методикалари стандартлари. Метрологик хизматлар вазифаларининг уларнинг ўлчашлар сифатига катта таъсири томонига кенгайиши муносабати билан амалиётга кенг тарғиб қилинган “метрологик таъминот” атамаси пайдо бўлди. Шу муносабат билан ГОСТ “ГСИ Ишлаб чиқаришни метрологик таъминотга тайёрлаш, Умумий тушунчалар” ва у билан боғлиқ ГОСТ “ГСИ. Ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг регламентловчи техникавий, ташкилий ва ҳуқуқий жихатлари Ўлчашлар бирлилиги – бу ўлчашларнинг шундай ҳолатики, бунда натижалар қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашлар хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълумдир. “Ўлчашлар бирлилиги” тушунчаси етарли даражада катта ҳажмлидир. Биринчидан, бу бирликларни бир хиллаштириш ва уларни қонуний деб тан олиш. Иккинчидан бу бирликларни қайта ишлаб чиқариш ва уларнинг ўлчовларини ишчи ўлчаш воситаларига узатиш тизимини ишлаб чиқиш. Учинчидан, бу қўлланилаётган воситалар хатоликларидан ва ўлчаш усулидан таркиб топган, ва ўлчаш методикаисга жиддий боғлиқ бўлган ўлчашлар хатоликларини аниқлаш. Мамлакатларда ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг асоси бўлиб давлат эталонлари ҳисобланади, бу eрда ўлчаш бирлилигини таъминлашда иккиламчи эталонлар ва намунавий ўлчаш воситалари муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатнинг эталон базаси – халқ хўжалигини метрологик таъминлаш тизимининг энг муҳим элементи Мамлакатнинг эталон базаси халқ хўжалигини метрологик таъминлашнинг марказий, энг муҳим элементи бўлиб ҳисобланади. Унинг ривожланиш даражаси мамлакатдаги барча ўлчашлар даражасини аниқлайди, чунки эталонлар ишончли ва аниқ ўлчаш ахборотига ва ўлчашлар натижаларининг таққослана олишига эришиш учун, яъни метрологиянинг муҳим амалий вазифасини – ўлчашлар бирлилигини таъминлаш учун объектив замин яратади. Эталон базаси деганда ўлчашларнинг турли соҳаларида ишлайдиган барча эталонлар (бирламчи, махсус, иккиламчи) мажмуи тушунилади. Метрологик таъминотнинг келгуси такомиллашиши, уни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, ўлчашлар натижаларининг аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, маҳсулотни синаш ва сертификатлаштириш натижаларини халқаро даражада тан олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1996 йил февралда “Ўзбекистон Республикаси Миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар маркази қуриб битирилди ва ҳозирги кунда самарали иш олиб бормоқда. Бу қарорда 2030 йилгача 300 та юқори аниқликдаги намунали ўлчовлар бирликлари, ўлчаш асбоблари ва ускуналари, жумладан 15 ўлчаш турлари бўйича умумий баҳоси 10,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 24 та давлат эталонларини сотиб олиш, ўрнатиш ва фойдаланиш кўзда тутилган. “ТЖТС” агентлиги фаолиятининг давлат эталонларини яратиш, сақлаш, тадқиқот қилиш ва қўллаш бўйича ҳуқуқий масалалари. “ТЖТС” агентлиги эталонларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек, бирликлар ўлчамларини эталонлардан узатиш бўйича фаолиятининг ҳуқуқий масалалари амалдаги стандартларга мувофиқ амалга оширилади. Эталонлар физик катталиклар бирликларини қайта тиклаш ва сақлаш ҳамда уларнинг ўлчамларини мамлакатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш мақсадида қўлланилаётган ўлчаш воситаларига узатиш учун яратилади. Бирламчи эталонлар бирликнинг қайта тикланиши шароитларига боғлиқ ҳолда турга – махсус бирламчи эталони мақомига эга бўлиши мумкин. Бирламчи эталонлар бирликларни қайта тиклайди ва сақлайди ҳамда уларнинг ўлчамларини ўлчашларнинг ушбу соҳасида эришилган юқори аниқлик билан узатади. Бирлик ўлчамини бирламчи эталондан талаб этилган аниқлик билан тўғри узатиш техник жиҳатдан амалга ошириб бўлмайдиган шароитларда махсус эталонлар бирликларни қайта тиклайди. Download 227.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling