3-Маъруза Мавзу: Янгидан қуриладиган пахта тозалаш корхонасига керакли хом ашё базасини аниқлаш


Пахтани дастлабки ишлаш саноатидаги замонавий технология, техника ва илмий изланиш ютуқларидан фойдаланиш


Download 37.96 Kb.
bet8/9
Sana28.12.2022
Hajmi37.96 Kb.
#1018235
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Mavzu. Yangidan quriladigan paxta tozalash zavodiga kеrakli xom ashyo bazasini aniqlash.

6. Пахтани дастлабки ишлаш саноатидаги замонавий технология, техника ва илмий изланиш ютуқларидан фойдаланиш.
Пахтани дастлабки ишлаш саноатида 2002 йилдан “Пахтани қайта ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси” жорий этилган,2007йили “Пахтани дастлабки ишлаш мувофиқлаштирилган технологияси” бўлиб алмаштирилди. Лекин шу вақт оралиғида пахтани дастлабки ишлаш йўналиши бўйича, республикада янги стандартлар қабул қилинди.
Масалан: пахта толаси учун техник шароит Oz Dst - 604-2001; техник чигит учун Oz Dst 597-2009 ÷ Oz Dst - 603-2009; ( 7 стандарт ), пахта учун техник шароит Oz Dst - 615-2008, пахта момиғи учун техникавий шароит Oz Dst - 645-2010 ва ҳоказо.
Пахта толаси учун жорий қилинган янги стандартда саноат нави бўйича толага янгидан градация белгиланган ва ифлослик ва нуқсонлар даражасига боғлиқ синфларга бўлинган.
Пахта бўлса янги стандарт асосида ҳар бир тури (типи) унинг рангига, ташқи кўриниши ва пишганлик коэффициентига ажратилган. Пахта толасига ўхшаш бешта саноат навига бўлинган. Пахта нави ифлослигига ва намлиги- га боғлиқ учта классни ташкил қилади.
Пахта момиғи бўлса янги жорий қилинган стандарт асосида иккита турга (типга); иккита саноат навига ва учта синфга ажратилган. Техник чигит бўлса тўртта саноат навига эга.
Охирги 15 йил давомида бозор иқтисодиёти талабларига боғлиқ хом ашё ва янги энергетик ресурсларнинг нархи бирдан қимматлашиши сабабли пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнларида ўзгаришлар юз берди.
Юқорида айтганлардан ҳисобга олган ҳолда 2007 йили "Ўзпахтасаноат" Ассоциацияси Республика илмий маркази "Пахтасаноат", бир гурух олимлари тарафидан янги "Пахтани дастлабки ишлаш мувофиқ- лаштирилган технологиясини" ишлаб чиқилди. Жорий этилган (2012й) бу янги технология, пахта тозалаш корхоноларида хом ашёни қайта ишлашда сифат- ли маҳсулотлар (тола, момиқ, чигит) олишга имкон беради.
Пахта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш бўлимларида фойдаланадиган асосий технологик ускуналар мажмуаси ва уларнинг умумий тозалаш самарадорлиги 3.1 - жадвалда берилган.

3.1-жадвал



Download 37.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling