Qп = Qум - Qптз тонна
Бунда: Qум -Корхонани қайта тиклашни режалаштирилган тумандаги уму
мий хом ашё тайёрлаш миқдори , тонна.
Qптз - Қайта тиклашни режалаштиришган тумандаги мавжуд бўлган
ПТЗ-нг умумий ишлаб чиқариш қуввати.(пахта бўйича).
2. Пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш дастури
Чигитли пахта - бу пахта тозалаш корхонолари учун асосий хом ашё. Умумий материал харажатининг 75÷80% корхононинг хом ашё базасини яратишга, яъни чигитли пахтани хўжаликлардан сотиб олиш учун сарф қилинади.
Хом ашё базасининг ҳолати ва ишлаб чиқаришни рационал фойдаланиш, чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажми га, сифатига ва бошқа техник-иқтисо дий кўрсаткичларига катта таъсир этади. Шу сабабли пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш дастурини ҳисоблаш ва унинг иқтисодий томонидан фойдалигини аниқлаш, ускуналарнинг, бўлимларнинг ишлаш режасини тузиш энг асосий вазифалардан бири.
Ишлаб чиқариш бойлик манбаларини иқтисодий фойдаланишини таъмин- лаш учун қуйидаги йўналишлар асосий деб белгиланган:
- Хом ашёни ва бошқа бойлик манбалар материалларини эҳтиётлик Билан
сарф қилиш;
- Ишлаб чиқариш чиқиндиларини камайтириш;
-Маҳсулотлар чиқаришда материал харажатларини камайтиришни таъминлайдиган янги техника ва технологияни жорий қилиш;
- Иккинчи даражали бойлик манбалари ва чиқиндилардан фойдаланиш;
- Чиқариладиган маҳсулотлар учун яратилган техник шароитларни ва давлат стандартларини мукаммалаштириш.
Пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш дастурини ҳисоблаш учун қуйидаги дастлабки маълумотлар олдиндан аниқ бўлиши керак:
- Хом ашё базасининг ҳажми; (Qп)
- Асосий маҳсулот чиқарадиган ускуналар сони(Км) унинг маркаси ёки ўрта-
ча иш унумдорлиги (Пр );
- Хом ашёдан олинадига асосий ва қўшимча маҳсулотларнинг режалашти
рилган ўртача чиқиши (Вт ; Сл ;Втч ; Вул Виф);
- Корхонанинг ишлаш тартиби (nс ) ва ишлаш вақти (tc );
- Ишлатиладиган ускуналарнинг умумий фойдали ишлаш вақти коэффициен
ти () ва ҳакозо.
Do'stlaringiz bilan baham: |