Lур = (Q1L1+ Q2L2 + ......... + QnLn)/ Q км.
Бунда: Q1, Q2...... Qn - Пахта тозалаш корхонасига қарашли пахта тайёрлаш
масканларида қабул қилинган хом ашё миқдори, т.
L1, L2...... Ln- Ҳар бир пахта таёрлаш масканларининг пахта тозалаш
корхонасидан узоқлиги, км .
Ўтказилган тахлил (анализ) натижасида янгидан пахта тозалаш корхонасини қуриш учун етарли миқдорда хом ашё бўлмайдиган бўлса, унда шу вилоят ёки туманда ишлаб турган пахта тозалаш корхонасини қайта тиклаш билан чегараланиши мумкин.
3.Пахта тозалаш корхонасини қуриш даврида ҳал қилинадиган
вазифалар
Пахта тозалаш корхонаси ўзига яраша мураккаб бўлиб ўз таркибига бир қанча ишлаб чиқариш биноларини, бўлимларини ва бош қа ёрдамчи хизмат объектларини киритадилар.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонасини лойиҳалаштиришда аввало бир-бири билан зич боғланган иқтисодий, техникавий ва ташкилий вазифа- ларни ечиш ва ишлаб чиқишни талаб етадилар. Ҳар бир технологик жараён бўйича қабул қилинган техникавий ечим иқтисодий томонидан асосланиши керак. У вазифалар қуйидагиларни ўз ичига олади ва ҳал этади.
Корхонани лойиҳалаштиришда ечадиган иқтисодий вазифалар: Корхонанинг аниқланган ишлаб чиқариш дастури асосида ишлаб чиқаришга керакли хом ашё ва тайёр маҳсулотлар ҳажмини; корхонани хом ашё, қури лиш материаллари, электроэнергия, газ, сув билан билан таъминлаш йўллари; корхонани учун янги фойдали қурадиган жойини танлаш ва аниқлаш; ишлаб чиқариш чиқиндилардан фойдаланиш учун ёрдамчи бўлим қуриш кераклигини аниқлаш; ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг таннархини ҳисоблаш; сув билан таъминлаш; ишлатилган сувларни тозалаш ва канализация, электроэнергия тармоқлари билан кооперациялаш мумкинлигини ечиш; асосий ва айланма маблағнинг керакли ҳажмини аниқлашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |