5. Қабул қилинган технологик жараён асосида керакли
ускуналар танлаш
Асосий технологик ускуналар, жиҳозлар ва агрегатлар "Лойиҳа топши риғини" лойиҳалаш даврида қабул қилинади. Шунинг билан биргаликда ёрдамчи ва стандартга тўғри келмайдиган ускуналарни ҳам танлаб олиш мумкин.
Асосий технологик ускуналарнинг таркиби етарли даражада аниқланган ҳолда ишлаб чиқариш тизимини тузиш билан биргаликда ҳал қилинади.
Асосий ва ёрдамчи ускуналар учун махсус ва буюртма қайдномалар (спецификация) "Лойиҳа топшириғи" тасдиқлангандан кейин тузилади. Махсус ва буюртма қайдномаларни тузишда "Лойиҳа топшириғи" техник ечими дастлабки маълумот бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли "Лойиҳа топши риғини" лойиҳалаштиришда катта аҳамиятга эгадир. Технологик ускуналарни танлашда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак:
-Ускунанинг иш унумдорлиги, техникавий меъёрий, фойдаланишда қулайлиги, сифати, эстетик кўриниши, итисодий томонидан фойдалиги, электрқувватини камроқ сарф қилиши ва ҳоказо.
Қабул қилинган технологик ускуналарнинг техникавий меъёри, ишлаб чиқариш маданиятини ва корхонанинг иқтисодий томонидан фойдалигини кўрсатадиганлиги сабабли ускуналарни танлаш даврида унга катта масъулият билан қараш керак.
Пахтани дастлабки ишлаш корхоналари ишлаш шароитида қўшимча эҳтиёт (резерв) технологик ускуналар ўрнатиш мумкин эмас. Бу фазилат ишлаб чиқариш бўлимларидаги ускуналар сонининг кам бўлиши, уларнинг катта иш унумдорликда ишлаши ва йирик габаритта эга бўлиши сабабли бўлим ичида қулай жойлаштиришдан фойда бўлган.
Керакли технологик ускуналарни, жиҳозларни танлаш асослари, номи, белгиси ва қисқача техник кўрсаткичлари лойиҳанинг тушунтириш-ҳисоблаш қисмида берилади. Тушунтириш-ҳисоблаш қисмида ускуналарнинг сутка ичида ишлаш вақти, хом ашё тури, ассортименти, иш унумдорлиги, сони ва габарит ўлчамлари ҳам кўрсатилади.
Каталог, проспектларда кўпчилик технологик ускуналар учун керакли электроускуналарнинг ҳам кўрсаткичлари берилади. Агар электроускуналар тўғрисида маълумотлар йўқ бўладиган бўлса, (электромоторлар сони, қуввати ва уларнинг характеристикалари) унда шу типдаги намунавий ускуналар асосида аниқланади.
Кўпчилик пайтларда ёрдамчи ва стандартга тўғри келмайдиган ускуна ларнинг, мосламаларнинг техник кўрсаткичларини "Лойиҳа топшириғини" бажариш даврида олдиндан аниқлаш мумкин эмас. Айниқса, бу насосларга, вентиляторларга тегишли. Шу сабабли ёрдамчи ускуналарнинг айрим техник кўрсаткичларини мукаммал технологик ҳисоблаш асосида аниқланади.
Пахтани дастлабки ишлаш корхоналарини лойиҳалаштиришда стандартга тўғри келмайдиган баъзи бир ускуналарни ва мосламаларни қабул қилиш тўғри келмайди.
Масалан: винтли конвейерлар (шнек), лентали узатиш мосламалари, элеваторлар, пневмоузатиш системалари ва ҳоказо. Бу стандартга тўғри келмайдиган ускуналар ва мосламаларнинг габарит ўлчамларини, техник кўрсат кичларини шу лойиҳалаш даврида ҳисоблаш асосида аниқланади ва лойиҳа нинг тушунтириш-ҳисоблаш қисмида берилади. Керак пайтда фойдаланиш учун лойиҳалаш институтларида стандартларга тўғри келмайдиган ускуналарнинг чизмалари, техник кўрсаткичлари тўпланган ва тартибланган ҳолда (систематизациялаштирилган) сақланади. Имкони борича лойиҳа ишларида янги стандартларга тўғри келмайдиган ускуналарни камроқ қабул қилиш маъқул. Технологик ускуналарни танлашда илмий-изланиш институтлари ишлари натижаларидан, конструктор бюро ва пахтани қайта ишлаш корхоналари илғор тажрибаларидан фойдаланиш керак. Шу билан бир қаторда чет эл техника ва технология ютуқларини ҳам ишлаб чиқаришга жорий қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |