3-мавзу. ҚАдимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа
Download 0.53 Mb.
|
3-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Исломдаги иқтисодий ғоялар.
- Ислом
- Енглар, ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар
Абу Ҳамид ал-Ғаззолий (1058-1111 йиллар), бошқа араб олимлари каби жамиятнинг фалсафий, этик, социологик ва иқтисодий томонларини ўз даврининг устувор диний эътиқодларига боғлаган асарлар ёзган. У ўрта асрлар ислом дунёсининг энг йирик заковат эгаларидан бири ҳисобланади. Унинг асарлари Авлиё Томас Аквинскийга ўз таъсирини ўтказгалиги маълум.
Дастлабки вақтларда, бир киши буғдойни эккан, ўрган ва янчган, сўнг хамир қилиб нон ёпган, ваҳоланки бу ҳолат бир оиланинг меҳнати натижаси бўлиши мумкин. Ал-Ғаззолий ўз даврида битта нон мингта ёки ундан кўпроқ ишчи меҳнатининг маҳсулоти бўлиши мумкинлигини кузатган. Кенгайиб бораётган ихтисослашув ва меҳнат тақсимоти иқтисодий алмашинувга олиб келинишини тушуниб, бартернинг қийинчиликларини енгиллаштирадиган пулга бўлган муносабатни кўрсата олган. У давлат харажатлари, солиққа тортиш ва қарз олиш; танга пуллар ва танга пулларнинг арзонлашуви; фоиз ва судхўрлик; қай тарзда энг яхши усул билан солиқ солиш, жамият бўйлаб солиқ юкини енгиллаштириш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларни ҳам ўрганди. 2.Исломдаги иқтисодий ғоялар. Илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси Қуръони Каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган. VI асрнинг охири-VII асрнинг бошларида Арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона давлат барпо этишга даъват кучайди. Бу ҳаракат сўнгги дин - Исломда ўз аксини топди. Ислом таълимоти пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Қуръони Каримда мужассамланган. Исломдаги йўл-йуриқлар ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, шу жумладан иқтисодиётга доир масалаларга ҳам кенг ўрин берилган. Қуръони каримдаги асосий ғоялардан бири барча мусулмонларнинг бардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида бирлашди. Ҳалол меҳнат, деҳқон, ҳунармандлар меҳнати улуғланди, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилди. Бу муқаддас китобда Аллох таоло савдога катта аҳамият берган, судхўрликни, яъни рибоъ (судхўрлик фоизи) ни ҳаром қилган, мулкнинг муқаддаслигини, бировнинг мулкига хиёнат ва хатто хасад қилишни катта гунох деган. Исломда жамиятнинг тенгсизлиги тақдири азалдан деб тан олинади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнасиз даромад топиш ман қилинади. Аллох таолонинг Қуръони каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш (4-сура, 8-оят), етим-есирларга мурувват, хайр-эхсон қилиш (3-сура, 128-оят) ҳақидаги ояти карималаридан келиб чиқадиган ғоялар ҳамда солиқ турлари ва миқдори ҳам катта аҳамият касб этади. Етимлар хақига хиёнат қилиш энг катта гуноҳлардан деб эълон қилинган Шунингдек, ўзаро ёрдам ҳам (5-сура, 3-оят) зарур, лекин ёмон ишларда ва душманликда эмас дейилади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса деҳқончилик, қўйчилик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган. Ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш Куръони каримдаги «Енглар, ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб борилади (бу ҳозирги даврда энг актуал масалага айланган). «Дарё бўйида тахорат қилсаларингиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. Ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб белгиланган. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling