3-мавзу. ҚАдимий динларнинг иқтисодий жиҳатлари режа


Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар


Download 0.53 Mb.
bet3/5
Sana22.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1645989
TuriУтопия
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-МАВЗУ

3. Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар.
Классик ўрта аср давридаги иқтисодий ғоялар каноник, яъни қонуний доктриналар асосида ривож топди. Бу соҳада черков, руҳонийлар катта фаолият кўрсатдилар. XII асрнинг ўрталарида болониялик монах-рохиб Гроциан «Каноник ҳуқуқлар тўплами»ни тузди, унда бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам берилган. Улар умумий мулкчиликни идеал деб баҳолаб, хусусий мулкчилик худо томонидан одамларнинг гуноҳлари учун вужудга келтирилган, деган ғояни илгари сурдилар. Бойлар хайр-садақа беришга чақирилади. Худога маъқул бўлган фаолиятларга фақат деҳқончилик ва ҳунармандчилик киритилиб, судхўрлик, айниқса, фойда олиш учун савдо қораланади. Канонистларнинг бош иқтисодий ғояси асосида худо томонидан белгиланган «адолатли баҳо» тўғрисидаги таълимот ётади.
Италиялик рохиб Tомаc Аквинский (1225-1274) таълимотида иқтисодий ғоялар маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларида қуллик ва крепостнойликни оқлайди, бунда у Аристотель ва муқаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликлар эгаси деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. Давр тақозосига мос (натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди, натура шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий бойлик деб билади. Меҳнасиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб ҳисобланган.
Аквинский юқори табақа аҳолисини меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилувчилар қилиб кўрсатади. Шу сабабли бу табақага буюмларни ўз ҳақиқий баҳосидан қимматроқ сотишга рухсат беради. Процент (фоиз)ни таваккалчилик тўлови ёки қарз олувчига бериладиган «беғараз совға» деб тушунтиради. У рентанинг эксплуататорлик моҳиятини бўяб кўрсатади ва рента ер эгасига ўз қўл остидагиларни бошқаришдаги меҳнати учун тўланадиган хақ деб баҳолайди. Бу билан черков ва феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.
Бундай иқтисодий ғоялар Францияда (Никола Орем), Англияда (Джон Болл) ҳам вужудга келди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бу иқтисодий қарашлар синфий ҳарактерга эга бўлган, юқори табақаларнинг фаолиятини маъқуллаган. Иккинчи томондан норози деҳқонлар ҳаракати ҳам кучайган. Англияда Уат Тайлер (1381), Германияда Томас Мюнцер (1524-1525) раҳбарлигида деҳқонлар қўзғолони бўлган, улар крепостнойликни, бошқа мажбуриятларни бекор қилишни талаб этганлар. Шу даврда черков бойлиги ҳам кескин ошган. Тенглик тўғрисидаги ғоя бузилганлигини кўрган халқнинг бир қисми руҳонийларнинг шохона ҳаёт кечираётганига қарши чиқди.
Джон Болл
Никола Орем

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling